Германия ва Туркия сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади

0
907
Манба: Regnum

Туркия ва Германия иқтисодиёт соҳасидаги мутахассислар, тадқиқотчилар ва олимлар 22-август куни Германия пойтахтида йиғилишади хамда сунъий интеллект ва саноат 4.0 соҳасидаги (ёки элементларига кўра тўртинчи саноат инқилоби) ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишади, деб хабар беради «NEХ24.news» нашри.

«Сунъий интеллект келажакда немис ва турк компаниялари биргаликда ишлашлари мумкин бўлган соҳадир», дейди Германия иқтисодиёт, кичик ва ўрта бизнес ва энергетика вазирлигининг парламент давлат котиби Оливер Виттке. Унинг сўзларига кўра, Германия Европа Иттифоқидаги Туркиянинг энг муҳим савдо ва иқтисодий шериги бўлиб қолмоқда ва ҳар икки мамлакат ҳам икки томонлама ҳамкорлик учун катта имкониятларга эга.

«Ривожланган давлатлар иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётида қўлга киритган мувофаққиятларга тез орада етишиб олиши учун Туркия турли соҳаларда сунъий интеллектни тадбиқ қииши ва бу борада ривожланган мамлакатларнинг ўзи билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиши керак», дейди Берлин университети олими Саҳин Албайрак.

Сўнгги йилларда автомобилсозлик соҳасидаги инновацион технологиялар ва Хитой хамда АҚШ томонидан сунъий интеллектни ривожлантириш туфайли Германия ушбу соҳаларга сармояларни йўналтиришга интилмоқда. 2018-йилда Германия ҳукумати сунъий интеллект соҳасига 3 миллиард евродан кўпроқ маблаг ажратишга ва тизимни 2025 йилга қадар ривожлантириш учун юз нафар профессорлардан иборат гуруҳ тузишга қарор қилди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг