Иқлимни ўзгаришига қарши курашувчи Грета исмли қизча ҳожатхонасиз қайиқда АҚШга сузиб кетишга тайёргарлик кўрмоқда

0
122
Манба: Plant Based News

Швециялик ўсмир, иқлим ўзгаришлари бўйича ҳаракат фаоли Грета Тюнберг чоршанба куни, Атлантика океанини душ ва ҳожатхонасиз кемада кесиб ўтиб, Қўшма Штатлардаги норозилик намойишларига қўшилиш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти саммитида қатнашиш учун жўнаб кетади.

Ҳаво орқали саёҳат қилишни ҳоҳламагани учун Тюнберг 60 метрлик Мализиа II кемасида трансатлантик саёҳатни амалга оширади, кема қуёш панеллари ва бортида электр энергиясини ишлаб чиқарадиган сув ости турбиналари билан жиҳозланган бўлиб, ўзидан умуман углерод чиқармайди.

«Мен озгина касал бўлиб қолишим мумкин, ва бу мен учун қулай эмас, лекин мен бу шароитда яшай оламан», деди Тюнберг Англия жануби-ғарбидаги Плимут шаҳрида BBC’га берган интервюсида. Чоршанба куни тушдан кейин у шу шаҳардан жўнаши керак.

«Агар жуда қийналсам, мен бор-йўғи икки ҳафта ўтгандан кейин одатдагидек ҳаётга қайтишим мумкин деб ўйлашим керак», деди 16 ёшли қиз. У сафарга отаси Сванте ва оператор билан бирга чиқади.

У қайтиб келгач, сентябр ойида Ню-Ёркда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим Ўзгариши Саммитига ва декабрда Чилининг Сантяго шаҳрида бўлиб ўтадиган COP 25 иқлим ўзгариши конференциясида иштирок этади.

«Мен БМТда гапирган ҳолда вазиятни ўзгартирмоқчи эмасман, лекин агар бу хабардорликни оширишга ёрдам берадиган бўлса, унда мен биргаликда ўзгаришлар қилишга ҳаракат қилишимиз мумкин деб ўйлайман», деди Тюнберг жума куни Германиянинг кўмирга қарши норозилик лагерига ташрифи чоғида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг