Гибралтарда қўлга олинган Эрон танкери озод қилиниши ҳақида ҳабар тарқалди

0
54
Манба: Reuters

Британия томонидан қўлга олинган Grace-1 нефт танкери сешанба куни кечқурунгача қўйиб юборилади, дея хабар беради Фарс расмий агентлиги Гибралтар маъмуриятига асосланиб.

Лекин Гибралтар ҳукуматининг юқори мартабали манбаси Эрон ахборот агентлигининг Grace 1 нефт танкери сешанба куни Британиянинг чет эл ҳудудларини тарк этиши ҳақидаги хабарини рад этди.

Эслатиб ўтамиз, 4 июл куни Британия Қироллик денгиз пиёда аскарлари Гибралтар қирғоғида Эрон танкерини Сурияга нефт етказиб бераётганликда гумон қилиб қўлга олишган эди. Бунга жавобан Эрон Ҳормуз бўғозида Британиянинг Stena Impero танкерини ноқонуний ёқилғи ташишда гумон қилиб қўлга олган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг