Саудия Арабистони ҳаж мавсумини муваффақиятли ўтказгани учун жаҳон эътирофига сазовор бўлмоқда

0
462
Манба: Wikipedia

Саудия Арабистони матбуот агентлигининг хабар беришича, Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўған қирол Салмонни телефон орқали Қурбон ҳайити билан табриклаган ва қирол бошчилигидаги ҳукуматнинг миллионлаб мусулмонларнинг ҳар йилги ҳаж зиёратини осонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этган.

Қирол Салмон, қироллик зиёратчилари ўз маросимларини бемалол, қулай ва хавфсиз бажаришлари учун мавжуд барча имониятларни ишга солди.

Чеченистон Президенти Рамзан Ахмадович Қодиров ҳам Қурбон ҳайити муносабати билан қирол ва валиахд шаҳзодани табриклади. Бундан ташқари, Саудия Арабистонини Арафoт, Муздалифа ва Минонинг муқаддас жойларида эришган ютуқлари ва хизматларига алоҳида урғу берган ҳолда, бу ҳаракатлар барча мусулмонлар томонидан қадрланиб, олқишланганлигини таъкидлади.

Унинг айтишича, бу йилги Ҳаж мавсумининг муваффақиятли ўтиши биринчи навбатда, Қиролликнинг бу Икки муқаддас зиёрат хизматида муҳим рол ўйнашига шубҳа қилган ҳар бир киши учун ўрнак бўлиб, барча мусулмонларни Саудия Арабистонини дуч келган қийинчиликларда уларни қўллаб-қувватлашга чақиради.

Шунингдек, Араб Қизил Ярим Ой ва Қизил Хоч Ташкилотининг Бош котиби Доктор Солиҳ бин Ҳамад аль-Тувайри ҳам Қирол Салмон, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ва Макка ҳокими шаҳзода Холид аль-Файсални бу йилги Ҳаж мавсумининг муваффақиятлари билан табриклашди.

Ал-Тувайжри зиёратчиларга ва Икки муқаддас масжидга ташриф буюрувчиларга хизмат қилишга қаратилган Қиролликнинг улкан ривожланиш лойиҳаларини юқори баҳолади.

Мисрнинг парламент ишлари бўйича вазири Умар Марван қирол ва шаҳзоданинг Ҳажга қилган хизматлари учун миннатдорчилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони ҳукумати ва агентликларидаги яхши режалаштириш ва бой тажриба зиёратчиларга муаммосиз ҳаракат қилишлари ва ҳаж маросимларини осонликча бажаришларига имкон беради.

Бундан ташқари, Африка олимлари форуми раиси шайх Муҳаммад Аль-Ҳафиз Ал-Наҳавий Макка, муқаддас қадамжолар ва Мадинада зиёратчиларга кўрсатилаётган хизматлардаги ривожланиш проссесига алоҳида урғу берди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг