“Кашмирда ҳаёт нормал ҳолатга қайтмоқда”

0
861
Манба: Regnum

Ҳиндистон ҳукумати охирги пайтларда турли нашрларда пайдо бўлган Кашмир ва Жамму вилоятларидаги кескин вазият ҳақидаги хабарларни рад этди. Расмий Деҳли Кашмирнинг Ҳиндистон штати махсус мақоми бекор қилинганидан кейин Жамму ва Кашмирдаги вазият аста-секин изга тушаётганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг «NDTV Khabar» нашри Ҳиндистон Ички ишлар вазирлигининг ҳисоботига асосланиб хабар бермоқда.

Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги таъкидлашича, Жамму ва Кашмирдаги норозилик намойишларининг кучайиши ҳудуддаги барча туманларда ҳаракат эркинлиги, телефон ва Интернетга кириш чекловларини қисман ёки тўлиқ бекор қилишга имкон берган. Ҳиндистон ИИВ си, шунингдек, 10 минг киши иштирок этган катта норозилик намойиши ҳақидаги маълумотни хам рад этди.

Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, маҳаллий хавфсизлик кучлари бир неча алоҳида намойишлар бўлиб ўтганини билдирмоқдалар, аммо уларнинг иштирокчилари сони 20 кишидан ошмаган. Хабар қилинишича, Жамму ва Кашмирдаги давлат муассасалари, мактаблар ва коллежлар нормал ишлашда давом этмоқда, маҳаллий аҳоли эса бозор ва дўконларга фаол ташриф буюрмоқда.

Аввалроқ, 5 август куни Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шаҳ Ҳиндистон Конституциясининг 370-моддаси бекор қилинганлигини эълон қилди, унга биноан Жамму ва Кашмир штатига ички ишларда кенг мухторият берилган.

Кейинчалик, ушбу штат иккита таркибий тузилишига: Жамму ва Кашмирга бўлинади, у ерда ўзининг қонуний ассамблеяси ташкил этилиб, уни бевосита федерал ҳукумат бошқаради. 6-август куни Ҳиндистон парламенти янгиликларни маъқуллади, шундан кейин Кашмирда федерал ҳукуматнинг ҳаракатларига қарши кенг кўламли норозилик намойишларини бошланган эди.

Покистон хам Ҳиндистон раҳбариятининг ҳаракатларига қарши чиқиб, 7-август куни бу масала миллий хавфсизлик қўмитасида кўриб чикилди ва кўмита Ҳиндистон билан дипломатик ва иқтисодий алоқаларни чеклашга қарор қилди.

Кейинчалик, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Жамму ва Кашмир штатининг ҳуқуқий мақоми Ҳиндистоннинг ички иши бўлиб, унга аралашишга йўл қўйилмаслиги хакида баёнот берган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг