Толибоннинг айтишича, сўнгги музокаралар АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши билан тугайди

0
223
Манба: Arab News

Душанба куни Толибон вакилининг айтишича, минглаб АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши бўйича Толибон ва АҚШ музокараларнинг навбатдаги раунди якунланганини ва энди ҳар икки томон раҳбарлари билан кейинги қадамлар борасида маслаҳатлашилишини айтди.

Қатарда бўлиб ўтган музокараларнинг саккизинчи раунди ярим тундан кейин якунланди ва «узоқ ва фойдали бўлди», деди Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўз баёнотида.

Агар келишувга эришилса, толиблар келажакда Афғонистон бундан буёғига экстремистик гуруҳлар учун база бўлмаслигини кафолатлаши кутилмоқда. Бироқ, ИШИД ва Ал-Қоида мамлакатда фаол бўлиб қолмоқда.

Ҳозирги кунда Толибон Афғонистон бўйлаб кунлик ҳужумлар уюштирмоқда, ҳужумлар асосан афғон кучлари ва ҳукумат амалдорларига қаратилган бўлсада кўплаб тинч аҳоли ҳалок бўлмоқда.

Шартномада шунингдек, ўт очишни тўхтатиш ва Толибоннинг афғон вакиллари билан музокара олиб бориши назарда тутилиши мумкин, аммо толиблар ҳанузгача Афғонистон ҳукуматини АҚШ қўғирчоғи сифатида кўришади ва расмий Кобул вакиллари билан музокараларни рад этишади.

АҚШ элчиси Залмай Халилзад якшанба куни твитида «Мен умид қиламанки бу Афғонистон уруш олиб бораётган сўнгги Қурбон ҳайитидир» деб ёзган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг