Кремнийнинг янги тури, қуёш панели нарҳининг кескин пасайишига сабаб бўлади

0
133
Манба: building-tech.org

Кремний – танқис бўлмаган, арзон ва токсик хусусияти бўлмаган материалдир. Аммо ўзининг стандарт шаклида, у барча мавжуд қуёш нурларидан тўлиқ фойдаланмайди. Халқаро олимлар жамоаси ғайриоддий кремний кристалини яратдилар ва уларни тадқиқотини ривожлантириш қайта тикланадиган энергия учун нархларни кескин пасайишига олиб келишини ишонч билан таъкидлашмоқда.

Австралия миллий университети профессори Шерман Вон бошчилигидаги олимлар кремнийнинг кам ишлатиладиган хусусиятини – унинг турли хил кристалл шаклларда мавжуд бўлиш қобилиятини ўрганишди.

«Биз яратган кремнийнинг янги тури r8-Si деб номланган. Унинг атомлари оддий кремнийдаги каби квадрат ёки куб шаклида жойлашган эмас. Шакл кўпроқ карталарда ўйнашда топпон белгили рамзга ўхшайди – фақат 3D кўринишида «, – дея тушунтиради Вон.

Муҳандислар АҚШ Аргонн миллий лабораториясида учинчи авлод APS синхротрон нурланиш мосламасидан фойдаланиб, рентген нурлари тарқалиши ёрдамида r8-Si шакли ва тузилишини ўлчашди.

Энди олимларни қўлларида ушбу материал бўлгач, унинг электр ва нурни ютувчи хусусиятларини ўлчашни режалаштирмоқдалар. Бундан ташқари, олимлар ундан фотоэлемент прототипини ишлаб чиқишни хоҳлашмоқда. Аммо бунинг учун уни ишлаб чиқаришни қандай кенгайтиришни ва ушбу технологияни замонавий қуёш саноатига интеграция қилишни аниқлаб олиш керак. Бунга яна уч йилдан беш йилгача вақт кетади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг