Олимлар тишларни қайта ўстириш усулини топдилар

0
345
Манба: openmedia.io

Олимлар эволюция даврида одамларда узилиб қолган регуляторларни топдилар. Бу кашфиёт тишларнинг илдизларини ва эҳтимол бутун тишни ўсишига ёрдам бериши мумкин.

Олимлар тишларни қайта ўстириш усулини топдилар. Жанубий Калифорния университети олимларининг аниқлашича, эпигенетик созлаш, илдиз ўсишига таъсир қилиши мумкин экан. Эпигенетик ўзгаришлар – бу наслдан ўтадиган, аммо ДНК кетма-кетлигига таъсир қилмайдиган, танадаги ўзгаришлардир.

Бу сафар неандерталларнинг тишларини ўрганиш давомида кашфиёт амалга оширилди. Маълум бўлишича, уларнинг тиш илдизлари ўзаги узун бўлган ва замонавий одамларникига қараганда кечроқ емирилиб борган. Тадқиқотчилар, бунинг сабаби бир қатор генларни «ёқадиган» ёки «ўчирадиган» оқсилларда эканлигини тахмин қилишган.

Назария сичқонлардан синаш орқали тасдиқланди: агар кемирувчиларда Ezh2 оқсил ва Arid1 оқсиллари бир мувозанатда бўлса, унда тишлар соғлом ўсади ва бош суягига тўғри бирлашади. Энди олимлар коронка кийдиришга имконият яратиш учун, инсон тишининг илдизини мажбуран регенерация қилишга ҳаракат қилб кўрадилар. Агар бу муваффақиятли бўлса – улар тўлақонли тишни ўстиришга ҳаракат қилишади.

Тишларни тиклаш устида Россияда ҳам иш олиб борилмоқда: 2019 йил июль ойида Узоқ Шарқ университети олимлари пробиркада ўзак томир ҳужайраларидан тишларни ўстиришди. Ҳозирча уларни фақат сичқонларга кўчириб ўтказишган.

“Очиқ медиа. Фан”

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг