Маҳаллий ҳокимият раҳбарининг рафиқаси бўлиш жуда қийин

0
408
Манба: http://anticorr.media

Аҳир биз халқаро тажрибалар хақида мулоҳазалар юритишни яхши кўрамизку. Мана сизга япончаси. Айниқса, ҳозирги буза-бузлар пайтида бундан яхшигина фойдаланиш ва ибрат олиш мумкин.

Японияда маҳаллий ҳокимият раҳбарининг рафиқаси бўлиш жуда қийин. Бунга Япония оролларининг геологик хусусиятлари айбдор.

Табиий офатлар Японияда тез-тез учраб туради. Айрим вазиятларда аҳоли уй-жойсиз қолиб кетади. Гоҳида офатлардан омон қолган мактаб спорт залларида, йиғма панел уйларда ва ҳоказоларда аҳоли вақтинча яшашига тўғри келади. Ҳатто чодир лагерларида ҳам яшашган пайтлари бўлади.

Анъанага кўра, бундай ҳолатларда маҳаллий маъмурият раҳбари вақтинча рафиқаси билан фалокат юз берган жойга кўчиши керак. Ва энг ёмон жойни танлаши керак. (Агар мотел ва чодир ўртасида танлаш керак бўлиб қолса, у чодирга ўтиши керак). Ўша ерга зарур бўлган минимум ҳисобдаги амалдорлар ҳам кўчиши керак.

Шўрлик япон ҳоким ва унинг хотини чодирда яшашга мажбур бўлади. Ҳатто мизғиш учун мўлжалланган дала қопларида ухлайдилар. Хотин ўзини газ пилигини кўтариб келади ва эрига угра пишириб беради.

Ҳоким эса челакни тескари қилиб устига ўтириб олиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан мажлис ўтказади. Атрофда эса гўзал манзара: тоза ҳаво, океан.

Хўш, қанча вақтгача у шундай челакда ўтириб ишлайди? Токи офатлардан азият кўрган сўнгги аҳоли вакили билан боғлиқ муаммо ҳал бўлмагунча. Япон ҳокими чодирлар лагерини тарк этган охирги киши бўлади. Асло ҳаммадан аввал эмас.

Японияда жабр кўрганлар муаммоси жуда тез ҳал қилинади. Бунинг боиси японча самарадорликда ҳам эмас. Кимдир қадимда, ҳокимларни рафиқаси билан фалокат содир бўлган жойга юборишга қарор қилган ва бу аънанага айланиб қолган.

Чунки, амалдор ёлғиз ўзи чодирда узоқ вақт яшаши мумкин: у ўзи билан сакэсини олиб кеволиб, қўшимчасига улфатларини таклиф қилиб, кабоббозлик қилиб, балиқ овлаб маза қилиб ишрат қилиши мумкин. Яъни, бир сўз билан айтганда ўзи учун табиат қўйнида таътил ташкил этиб олиши мумкин. Бу ёғи энди тушунарли.

Албатта хотинга бундай шароитдаги «бахтли»яшаш тарзи ёқавермайди. У эрини бор буди билан ютуб юборгудай бўлиб: чодирда ивирсиб яшаш жонига тегади, уйида интиқиб кутаётган бола-чақасини бағрига тезроқ боришни истайди, ишларини тезроқ тугатишини, уйга қайтиш кераклигини айтиб эговлашни бошлайди)). Амалдор эса хўрсиниб- хўрсиниб, муаммоларни тезда ҳал қилади.

Қадимда бу одатни ўйлаб топган одам жуда донишманд бўлган эканда ўзиям. У амалдорни бир ўзини ёлғиз юбориш бефойда эканлигини билган экан. Фақат хотини билан, тамом. Қадимги донишманд ҳаётни ва одамларни яхши билган экан.

Рус тилидан таржима қилинди

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг