75 760 та: Ҳиндистонда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд янгиланди

0
2022
Фото: AP

Ҳиндистонда ўтган 24 соат ичида коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд янгиланиб, 75 760 кишининг CОVID-19 ни юқтириб олгани аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 27 августда берган маълумотларига кўра, мамлакатда 26 август куни яна 1023 киши коронавирусдан вафот этди ва бу билан қурбонларнинг умумий сони 60 472 кишига етди.

Ҳиндистонда коронавирусни юқтириб олиш бўйича олдинги кунлик рекорд кўрсаткич 22 августда қайд этилганди. Ўша куни 70 488 кишининг CОVID-19 га чалинган маълум қилинганди.

Ҳиндистонда охирги икки ҳафтадан бери янги касалланиш ҳоллари кунига 60 мингтадан пастламаяпти. Айни пайтда коронавирусни юқтириб олганларнинг умумий сони 3.3 миллион нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирда мамлакатда кунига 800 мингдан кўпроқ одам коронавирусга тест топшираётганини айтган. Бу эса мамлакатдаги ҳар бир миллион кишининг 27 мингдан ортиғи текширувдан ўтказилаётганини англатади.

Шунингдек, Ҳиндистонда коронавирусдан тузалганлар 76 фоизни, ўлим ҳоллари эса 1.84 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда Ҳиндистон коронавирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейинги учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг