Бангладешда 500 мингдан ортиқ роҳинжа шахсни тасдиқловчи гувоҳномаларга эга бўлди

0
904
Манба: News Bangladesh

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жума куни билдиришича, Бангладешдаги вақтинчалик лагерларда яшовчи ярим миллиондан ортиқ роҳинжа қочқинлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлишган.

«Мянмадан келган 500 мингдан ортиқ роҳинжа қочқинлари Бангладеш ҳукумати, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича агентлиги томонидан рўйхатга олинди», дейилади UNHCR баёнотида.

«Биометрик, фирибгарликдан ҳимояланган карталар Бангладеш ҳукумати ва БМТ ҚОКБ билан биргаликда 12 ёшдан ошган барча тасдиқланган қочқинларга берилади.»

Бу биометирик гувоҳномалар эндиликда роҳинжа мусулмонларининг хавфсизлигини ҳам таъминлайди.

«Янги гувоҳнома қочқинларнинг келиб чиқиши Мянма мамлакати эканлигидан далолат беради. Бу роҳинжа қочқинларининг Мянмадаги уйларига қайтиш ҳуқуқини ўрнатиш ва ҳимоя қилишнинг муҳим элементидир», дейилади баёнотда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг