Лоббизм ҳақида

0
392
Манба: www.geopolitica.ru

«Лоббизм» тушунчаси аксарият ҳамюртларимизга нотаниш бўлгани учун, бу борада қисқача тушунтириш (ва огоҳлантириш) бериб ўтаман.

Икки оғиз сўз билан айтганда, лоббизм – КОНУНИЙЛАШТИРИЛГАН ПОРАЧИЛИК дегани. Худди якинда киритилган «супер-контрактлар» каби.

Бироқ, улардан фаркли томони, лоббизм – бевосита СИЁСИЙ ТАЪСИР учун тўланувчи пораларнинг легаллаштирувини назарда тутади. Яъни, агар лоббизм амалиёти бизда конунийлаштирилса, бойлар расман пул тўлаш эвазига ўзларига қулай бўлган қонун-қоидаларни (преференцияларни) ўтказа оладилар.

Бундай йўл билан пулдорлар қўлга киритиши мумкин бўлган ютуқларга мисоллар:

– Жамоавий ерларни хусусийлаштирилиши;
– Катта даромад килувчилар учун солиқларнинг енгиллаштирилиши (бу тўланмаган солиқлар камбағаллардан ундирилади);
– Давлат (яъни халқ)га тегишли йирик корхона-фабрикалар, темир йўллар, ҳиёбонлар, мактаблар, институтлар ва ҳ.к. муассасалар даромадига «шерикчилик» килиниши, ёҳуд хусусийлаштирилиши (бунда одатда даромад – хусусий чўнтакка кетади, харажат ва зарарлар эса – давлат бўйнида колади).
– «Пулли» жойларда турли қурилишларга, табиий ресурсларни қазиб олишга ва ўз фойдасига пуллашга концессиялар (рухсатлар) олиниши;
– Импорт/экспорт сохасида махсус переференциялар олиниши (рақобатни ўлдириб);
– Давлат миқёсидаги тадбирларни конкрет бир корхона карамоғига топширилиши («Автотест»га саломлар) ва ҳ.к.

Хуллас, хозир ноқонуний поралар орқали амалга оширилувчи ва назарияда қилмиши очилиб, жазога тортилиши мумкин бўлган ишларни энди бемалол, очиқ ва расман бажариш мумкин бўлади (ва ҳеч ким бунга қаршилик қила олмайди, хаммаси қонуний бўлганидан кейин).

Амалдорларимиз бу соҳада АКШнинг катта тажрибасидан ибрат олишмокда, шекилли. Эслатаман, АКШ корхоналари 2008-2014 йиллар давомида лоббиларга $2.6 миллиард сарфлаб, эвазига давлатдан $11.2 ТРИЛЛИОНЛИК кредитлар ва бошқа «моддий ёрдамлар»га эга бўлишган (бу ҳар бир тикилган долларга $4307 фойда дегани). 2018 йилнинг ўзида эса, лоббизмга 3,4 миллиард доллар сарф килинган. Яна бир «Ғарб стандарти»ни ўзимизда тадбиқ этишга тайёр бўлинг (бензин, свет-газ нархлари борасидаги «евростандартлар» кетидан).

Муаллиф: Мирзиёд Мирусмонов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг