Кашмир қамалда. Уруш хавфи борми?

0
925
Манба: Manila News

Нарендра Модининг ҳинд миллатчи ҳукумати Кашмирнинг алоҳида конституцион мақомини йўқ қилиш хавфи кундан кунга ортиб бормоқда.

Шринагар, Ҳиндистон: Душанба куни эрта тонгдан Ҳиндистон томонидан минглаб аскарлар Кашмир чегараларига жойлаштирилди. Кашмирнинг амалдаги Ҳинд ҳукумати Покистон билан чегаралардаги тўқнашувлар туфайли яна музокараларга киришди.

AFP ахборот агентлигининг хабар беришига кўра, айни пайтда Кашмирда барча алоқа воситалари, жумладан хусусий уяли алоқа тармоқлари, интернет ва телефон хизматлари узиб қўйилган.

Алоқа узилишидан аввал, бир қатор Кашмирнинг юқори мартабали сиёсий раҳбарлари Twitter орқали ҳозирда уй қамоғида сақланаётганликлари ҳақида хабар қилишган эди.

Сўнги бир неча кунлар давомида Ҳимолай ҳудуди яна қайноқ нуқтага айланиб қолди. Бир ой аввал, Ҳиндистон ҳаво кучларига чегара ҳудудида жойлашган Покистон ядровий қуролли кучлари ҳаво ҳужуми уюштирган эди. Ҳиндистон 1947-йилдан йаъни Британия мустамлакачилиги тугаганидан буён минтақанинг айрим ҳудудларини бошқариб келаётган эдилар. Ҳиндистон ва Покистон расмийларининг ҳар иккиси ҳам Кашмирга давогарлик қилиб келмоқда ва ҳозиргача бўлган учта урушнинг иккитаси айнан Кашмир можароси билан боғлиқ. Бу ҳудудда йиллаб давом этган исёнлар Ҳиндистон томонидан 10 минглаб инсонлар умрига зомин бўлди.

AFP’нинг хабар беришича Кашмир пойтахти Шринагар ва унга ёндош ҳудудларда, жамоат жойлари ҳамда ўқув муассасалари ёпилган. Буйруққа биноан барча турдаги оммавий йиғилишлар ёки митинглар ўтказиш тақиқланган. Ҳиндистон расмийлари томонидан бошқариладиган Жамму шаҳридаги университетлар, мактаблар ва коллежларни ёпишга буйруқ берилган ва минтақа қамал остига олинган. Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича мусулмонлар кўпчиликни ташкил этадиган бошқа вилоятлар ҳам кучли назорат остига олинган.

Сўнгги 10 кунликдаги низолар расмий Янги Деҳли томонидан 10 минг кишилик қўшиннинг Кашмирга жўнатилиши орқасидан келиб чиқмоқда. АФПнинг Хавфсизлик хизматидаги манбасининг такидлашича яна 70 минг кишилик қўшин Кашмирга жўнатилган.

Ҳукумат террор таҳдиди бўлганлиги сабабли хавфсизлик чораларини кучайтиришни, озиқ-овқат ва ёқилғи заҳираларини тўплашни буюрган. Кўрилаётган чоралар аҳоли ўртасида ваҳима кўтарилишига сабабчи бўлди. Озиқ-овқат дўконлари, ёқилғи қуйиш шахобчалари ва банкоматлар олдида узоқ муддатли навбатлар ҳосил бўлмоқда. Маҳаллий аҳолининг AFP агентлигига хабар беришича Шринагарнинг айрим ҳудудларида ўқ овозлари эшитилмоқда, кўчлар бўшаб қолган.

Юқори мартабали маҳаллий аҳоли вакилинг сўзларига кўра хавфсизлик хизмати ходимларидан 300 кишига сунъий йўлдош тизимида ишловчи телефонлар тарқатилган. “Ҳукумат кучлари ташландиқ кўчаларга нафас олиш тизимига таъсир қилувчи “чили бомба”лари ташлаган”,- дея хабар беради маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Жамму ва Кашмирнинг собиқ бош вазири Умар Абдуллоҳ ўз Twitter’ида охириги марта шундай хабар қолдирган: “Менимча мен айни дамда уй қамоғига олиндим. Ўйлайманки, бошқа амалдорларга аллақчон ушбу чора кўрилган”.

Охирги марта бундай чекловлар 2016-йил маҳаллий қўзғолончилар раҳбарининг ўлдирилганидан кейин ўрнатилган. Шунда маҳаллий норозилик ҳаракатларида юзлаб одамлар ҳалок бўлган эди.

Бу галги чекловлар Кашмирда ўтказилган назорат чегара чизиқларида Ҳиндистон-Покистон муносабатлари совуқлашган пайтга тўғри келди. Ҳиндистон харбий кучлари Покистонни ҳарбий келишувни бузиб назорат чизиғини кесиб ўтганликда айбламоқда. Расмийлар чегарадаги қуролли тўқнашувларда 5-7 нафар босқинчи отиб ўлдирилганлигини хабар беришмоқда.

Покистон бу даъвони «асоссиз» эканлигини такидлади. Ҳиндистонни тинч аҳолига қарши кластерли бомба ишлатганликда айблаб: “Ҳиндистон ишлатган бомбалар натижасида тўрт киши ҳалок бўлган ва яна 11 киши жароҳатланган”,- дея баёнот бермоқда Покистон расмийлари.

Маҳаллий аҳоли вакили Муҳаммад Сиддиқ журналистларга унинг ўғли Аян Аҳмад ва бошқа болалар портламай қолган кластер бомбасини ўйнаётганларида ҳалок бўлганини айтиб берди.

Нью-Деҳли эса бомба ишлатилганлиги тўрисидаги хабарларни инкор этмоқда.

Якшанба куни Покистон Бош Вазири Имрон Хон Ҳиндистонни «янги агрессив ҳаракатлар» олиб боришда айблаб, бу ҳолат «минтақавий инқирозга айланиши мумкин»лигидан огоҳлантирди. Бош Вазир Кашмирдаги вазиятни ўрганиш учун мамлакат миллий хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини чақирган.

Ҳукумат ушбу минтақада «террор таҳдиди» мавжудлиги ҳақидаги янги разведка маълумотлари эълон қилганидан сўнг зиёратчилар, сайёҳлар ва талабалардан ушбу ҳудудни «зудлик билан» тарк этишларини сўраган.

Ҳиндистон ҳарбий кучлари ва штат ҳукумати хавфсизликка таҳдид солаётган кучлар мавжудлигини таъкидлашар экан, Кашмир ва Нью-Деҳлидаги мухолифат сиёсатчилари ушбу баёнотлардан ва қўшимча кучларнинг Кашмирга жойлаштирилганидан хавотирда эканлигини айтмоқда.

2018-йилнинг ўрталаридан бошлаб Ҳиндистон Кашмири тўғридан-тўғри Бош вазир Нарендра Модининг назорати остига ўтди. Бунга асосий сабаб Бҳаратия Жаната партиясининг Кашмирдаги ҳукуматни эгаллаши ҳамда эски ҳукуматнинг тарқатиб юборилиши бўлди.

Нарендра Модининг ҳинд миллатчи ҳукумати минтақанинг конституциявий алоҳида мақомини йўқотиш билан таҳдид қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг