Тезкор. Россиядаги ҳарбий омборда портлаш содир бўлди

0
364
Манба: Daily Mail

Россия расмийларининг таъкидлашича, Сибирдаги ҳарбий омборда кучли портлашлар натижасида 12 киши жароҳат олган, 1 киши бедарак кетган ва 16,500 дан ортиқ киши уйларини ташлаб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, 9,533 киши эвакуация қилинган ва Шарқий Сибирнинг Красноярск ўлкасидаги Ачинск шаҳри яқинидаги ҳарбий ўқ-дорилар омборида душанба куни содир бўлган портлашдан сўнг 7000 га яқин одам ўзи ҳудудни тарк этган.

Кучли портлашларни ёнғин келтириб чиқарди, натижада қора тутун осмонга кўтарилди. Расмийларга кўра, сешанба куни 12 киши жароҳат олган ва бир киши бедарак ёқолган.

Маъмурлар ўқ-дорилар жойлашган жойдан 30 км масофада самалётлар қатнови ва поездлар ҳаракатини тўхтатиб қўйдилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг