Эрон билан уруш – барча урушларнинг бошланиши

0
1456
Манба: Reuters

Эрон билан уруш барча урушларнинг бошланишидир, деди Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний сешанба куни давлат телевидениясида жонли эфирда.

«Эрон билан тинчлик – бу бутун дунёнинг тинчлиги, Эрон билан уруш – бу барча урушларнинг бошланиши», деди Руҳоний Ташқи ишлар вазирлигига қилган чиқишида.

Агар АҚШ Эрон билан музокаралар олиб боришни истаса, барча санксияларни бекор қилиши керак, деди Руҳоний Эронга нефт экспортига рухсат берилиши кераклигини таъкидлаб.

Ўтган ой Буюк Британия Гибралтар яқинида Сурияга қўлланилган санкцияларни бузганликда айблаб Эрон нефт танкерини қўлга олгандан икки ҳафта ўтгач, Эронликлар Ҳармуз бўғози яқинида Британиянинг Stena Impero танкерини денгиз қонунбузарлиги учун қўлга олишди.

“Бўғоз учун бўғоз. Сиз учун Ҳормуз бўғози бепул бўлмайди, Гибралтар бўғози эса биз учун бепул бўлиши мумкин эмас”, деди Руҳоний.

Эслатиб ўтиш жоизки, дунё бўйлаб нефт ташишнинг тахминан бешдан бири Хўрмуз бўғози орқали амалга оширилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг