Эрон ёқилғи ташувчи хориж кемасини Форс кўрфазида қўлга олди. Низолар тарихи (Видео)

0
153
Манба: Anadolu

Якшанба куни Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Эроннинг ҳарбий кучлари Форс кўрфазида Араб давлатларига ноқонуний йўл билан ёқилғи олиб ўтишга уринган хорижий кемани қўлга олиб, 7 нафар экипаж аъзоларини ҳибсга олди.

Эроннинг Форс агентлиги таъкидлашича, мазкур савдо кемаси Эроннинг Форсий Ороли яқинидаги кўрфазда қўлга олинган. Ливаннинг Ал-Майидин телевиденияси эса мазкур ишнинг Чоршанба куни рўй бергани ҳақида хабар бермоқда.

“Эрон Ислом Инқилоб Қўриқчиларининг ҳарбий флоти Форс Кўрфазида Араб давлатларига ноқонуний йўл билан ёқилғи олиб ўтаётган кемани қўлга олди.” дейди Инқилоб Қўриқчилари коммандири Рамазон Зироҳий.

Унинг сўзларига биноан кемада 700.000 литр ёқилғи бўлган. Турли миллат вакилларидан ташкил топган етти нафар экипаж қўлга олинган.

Фарс агентлиги Рамазон Зироҳий сўзларига таяниб, “Мазкур кеманинг қўлга олиниши Эрон ҳукумати билан ҳамкорликда ва унинг буйруғига асосан амалга оширилди” дея та’кидлади.

Низолар тарихи.

Эрон ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар ўтган йилнинг июл ойидан бошлаб кескин тус олганди. Бунга АҚШнинг Ядро шартномасидан бир томонлама чиқиб кетиши ва Эронга нисбатан санкцияларни қўллаши сабаб бўлди.

Июл ойида Британия ҳарбий кучлари Гибралтар яқинида Эрон савдо кемасини қўлга олиб, уни Сурияга нисбатан санксияларни бузишда айблаган эди.

Шундан сўнг Эрон Британия кемасини денгиз флоти қоидаларини бузганликда айблаб Ҳормуз Бўғозида қўлга олди.

Британия ушбу ҳолатни ноқонуний деб ҳисоблаб, Гибралтарда қўлга олинган Эрон кемасини Инқилобий Қўриқчилар томонидан қўлга олинган инглиз байроқлари остида ҳаракатланувчи савдо кемасига алмаштириш эвазига қўйиб юборишдан бош тортди.

Трампнинг ядровий битимдан чиқиб кетгани ҳамда Теҳронга нисбатан қурол-яроғ санксияларини қайта қўллагани Яқин Шарқ билан глобал оқибатларга олиб келувчи уруш хавфини келтириб чиқармоқда.

Ўз навбатида Эрон ҳам келгусида ядровий қурол яратиш мақсадида уран хомашёсини бойитишни давом эттириш орқали Ғарбга жавоб қайтарди. Бироқ, бу Эрон учун АҚШ санксиялари иқтисодий инқирозни вужудга келтириши ҳам мумкин.

Вашингтон Теҳронни Май ва Июн ойларидаги савдо кемаларига уюштирилган ҳужумларда айблади, шундан сўнг Трамп Кўрфаз атрофидаги денгизларни хавфдан тозалаш мақсадида ҳарбий иттифоқ тузишга киришди. Аммо Европа Иттифоқи вакиллари низо ва можаролар авж олишидан хавфсирашмоқда.

Европа давлатлари, жумладан Британия, Франсия ва Германия, вазиятга дипломатик ёндашиб, Эронни АҚШ санксияларидан ҳимоя қилиш чораларини ўйлаб чиқишмоқда.

Теҳрон уларни тезроқ чора кўришга чақириб, акс ҳолда битим шартлари ўз кучини йўқотишини та’кидлади.

Британиянинг 25-июлдаги хабарига асосан Ҳормуз Бўғозидан ўтувчи савдо кемаларига ҳарбий кемалар ҳамроҳлик қилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг