Ўқитувчиларни қўшимча рағбатлантириш йўлга қўйилади

0
1232

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари меҳнатини қўшимча рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди– дея хабар беради ЎзА.

Қарор лойиҳасида қуйидагилар ҳам келтирилган:

Ҳудудий, республика ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрлари қуйидаги тартибда энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 50 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши белгилаб қўйилсин:

– фан олимпиадаларининг иккинчи (туман, шаҳар) босқичида 1, 2, 3-ўринларни қўлга киритган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини тайёрлаган педагогларга – энг кам ойлик иш ҳақининг тегишли равишда 10, 9, 8 баробари миқдорида;

– фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичида 1, 2, 3, 4, 5-ўринларни қўлга киритган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини тайёрлаган педагогларга – энг кам ойлик иш ҳақининг тегишли равишда 20, 15, 13, 11, 10 баробари миқдорида;

– фан олимпиадаларининг тўртинчи (республика) босқичида 1, 2, 3-ўринларни қўлга киритган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини тайёрлаган педагогларга – энг кам ойлик иш ҳақининг тегишли равишда 40, 35, 30 баробари миқдорида;

– халқаро фан олимпидаларида совринли ўринларни қўлга киритган олтин, кумуш, бронза медаллари соҳиблари бўлган умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларини тайёрланган педагогларга – энг кам ойлик иш ҳақининг 50, 45, 40 баравари миқдорида.

Ҳудудий, республика ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагоглар белгиланган тартибда умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссия қарори асосида умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг буйруғи билан бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Қарор лойиҳаси 30 октябргача муҳокама қилинади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг