Тарихда илк бор Ўзбекистон президентининг таътилга чиққани эълон қилинди

0
2731
Манба: minbar.uz/Фото: Саида Мирзиёева

Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати Шавкат Мирзиёев таътилга чиққанини эълон қилди, дея хабар бермоқда minbar.uz.

Бу тарихий воқеа бўлиб, ўзбекистонликлар ўз президентларининг 28 йил мобайнида бирон марта ҳам таътилга чиққанини эшитишмаган.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 5 августдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди». дейилади бу ҳақдаги расмий хабарда.

Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

Деярли барча давлатларда вақти-вақти билан раҳбарларнинг таътилга чиққани ёки унинг даволаниш ё-да таътил учун учун хорижга сафар қилгани ҳақида расмий хабарлар тарқалиб туради.

Аммо Ўзбекистонда президентларнинг расман меҳнат таътилига чиқиши ноодатий ҳолдир.

Ислом Каримов таътилга чиқармиди?

Президентнинг матбуот хизмати биринчи президентнинг таътиллари ҳақида ҳеч қачон хабар тарқатмаган.

Аммо бу Ислом Каримов юрт осойишталиги ва халқ фаровонлиги йўлида ўз соғлигидан воз кечиб, таътилга ҳам чиқмай, тер тўкканини англатармиди?

Аслида мустақил Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари ҳам бошқа раҳбарлар ва одамларга ўхшаб меҳнат таътили олган.

Фақат бу Ўзбекистондаги жамоатчиликка ошкор этилмас эди. Айтишларича, Ислом Каримов йилда икки марта – ёзда 15 кун ва қишда 7 кун мунтазам меҳнат таътили олган. Фақат буни Президент девонидагилар билишар эди, холос.

Интернетдаги очиқ манбаъларга кўра, Ислом Каримов ёзги таътилини асосан, Тошкент яқинидаги «Қайнар» истироҳатгоҳида ўтказарди, қишки таътил эса янги йил кунларига тўғри келарди. Украинада ҳам дам олган вақтлари бўлган экан, лекин кейнчалик чет элга чиқмай қўйган. Баъзилар Ислом Каримов таътилга кетаркан, вақтинчалик ўз ўрнига ҳеч кимни қўйиб кетмаган, таътилда ҳам мамлакатни «масофадан бошқариш»да давом этган дейди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси меҳнат таътили ёки узоқ давом этадиган хорижий сафар чоғида мамлакат Президентининг ваколатларини бошқа шахсга ўтказиб туришни назарда тутмайди.

Шароф Рашидовчи?

Ислом Каримовнинг ўтмишдоши, Ўзбекистоннинг шўро давридаги раҳбари Шароф Рашидов ҳам кўп меҳнат таътилига чиққан. Рашидов дам олаётган пайт унинг вазифасини Компартиянинг иккинчи котиби бажариб турган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг