Тезкор. Техасдан йирик теракт. 20 киши ҳалок бўлди, 26 киши яраланди

0
1614
Манба: Los Angeles Times

Ёш жангари Техаснинг Эл Пасо шаҳридаги 3000 га яқин киши бўлган савдо дўконида одамларга қарата ўт очди. Натижада 20 кишини ўлдирди ва йигирмадан ортиқ одамни яралади.

Ўз исмини ошкор қилмаслик шарти билан The Associated Press билан суҳбатлашган икки ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими гумондорни 21 ёшли Патрик Крусиус эканлигини тасдиқлашди.

Эл-Пасода отишма содир бўлганидан кейин шаҳар аҳолиси тезда кўнгилли равишда ярадорлар учун қон топширишди. Полиция ҳамда ҳарбийлар одамларга йўқолган қариндошларини қидиришда ёрдам беришди.

Twitter’даги постида Президент Доналд Трамп: «Худо сиз билан!» дея бу ҳодисага ўз муносабатини билдирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг