Эрон АҚШнинг Россияга қарши санкцияларини қоралади

0
279
Манба: Tasnim News

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Россияга қарши жорий этган янги санкцияларини иқтисодий терроризм акти сифатида қоралади.

Жума куни қилган баёнотида Ташқи ишлар вазирлиги вакили Аббос Мусавий Вашингтоннинг Москвага нисбатан киритган янги санкцияларини қоралади.

«Иқтисодий терроризмни ҳаддан ташқари ишлатишда америкаликларнинг ақлдан озганлиги ва бошқа давлатларга нисбатан ноқонуний ва бир томонлама жазо чоралари ўз самарасини йўқотган муваффақиятсиз ҳийла-найрангдир ва бу мамлакат учун ҳеч қандай натижа бермайди», – дея вазирликнинг веб-сайтидан иқтибос келтирилади.

Унинг изоҳлари АҚШ президенти Доналд Трaмп 2018 йил март ойида Буюк Британияда собиқ рус айғоқчиси ва унинг қизининг заҳарланиши сабабли Россияга қарши янги санкцияларни қабул қилганидан кейин пайдо бўлди.

Янги санкциялар АҚШ банкларига Россияга кредит беришни тақиқлайди ва Вашингтон ҳам халқаро институтлар томонидан Москвага ҳар қандай ёрдам берилишига қарши бўлади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг сўнгги ҳаракатларидан афсусда эканини билдирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг