Пойтахтда GPS тизими узлуксиз ишлайди

0
2627
Манба: www.facebook.com

Ўзбекистон Пойтахтида жамоат тарнспортларига хизмат кўрсатувчи  “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан GPS тизимининг мунтазам равишда ишлашини таъминлашга қаратилган чоралар кўрилиши хақида хабар берилмоқда. Жумладан, хабарда қуйидагилар хақида маълум қилинди.  

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида GPS назоратини йўлга қўйилгани, ушбу тартибга амал қилмаган, трекерларни ўзбошимчалик билан ўчирган ёки унга қастдан шикаст етказган ҳайдовчиларга нисбатан қатъий чоралар кўрилаётгани ҳақида аввал ҳам бир неча маротаба хабар берганмиз.

Мақсад, автобусларнинг ҳаракат жадвали асосида йўналишларда тўлиқ қатновини таъминлашдир.

Кейинги босқичда автобуслар ҳаракатини автомат тарзда бошқариш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилган. Шу мақсадда дастлабки қадам ташланди. 2-автобус саройи тасарруфидаги 89-йўналиш тўлиқ компьютерлашган ҳолда назорат қилиб борилмоқда.

Яъни, ҳаракат жадвалини ҳисоблаш, маълумотлар базасини шакллантириш диспетчер хизматлари орқали эмас, балки, тўғиридан-тўғри GPS тизими орқали амалга оширила бошланди. Натижа кутилганидек бўлмоқда.

Яна ўнга яқин йўналишни шу тарзда компьютерлашган назоратга ўтказиш режалаштирилмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг