Хитойнинг БМТдаги янги вакили расмий Пекин АҚШ билан савдо соҳасида курашишга тайёрлигини айтди

0
1020
Манба: forbes.com

Жума куни Хитойнинг БМТдаги янги элчиси, агар АҚШ савдо учун Хитой билан курашмоқчи бўлса, «у ҳолда биз курашамиз» деб огоҳлантирди.

АҚШ президенти Доналд Трамп пайшанба куни дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари ўртасидаги савдо можаросини кескинлаштирадиган қарорни имзолади. Қарорда келгуси ойдан бошлаб 300 миллиард долларлик Хитой импортига 10 фоизли тариф жорий этишни кўзда тутилган.

«Хитойнинг позицияси жуда аниқ: агар АҚШ гаплашмоқчи бўлса, биз гаплашамиз, агар улар курашмоқчи бўлса, биз ҳам курашамиз», деди Чжан. «Биз асосий ҳуқуқларимизни ҳимоя қилиш учун барча зарур чора-тадбирларни кўрамиз ва биз ҳам Қўшма Штатлардан тўғри ечимни тўғри йўлда топишда ва тўғри йўлга қайтишига чақирамиз.»

Эслатиб ўтамиз, Чжан шу ҳафта БМТ элчиси сифатида иш бошлашдан олдин Пекинда ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг