Фактни текшириш: Ҳиндистондаги гавжум стадионда мусулмон қамчи егани хақиқатми?

0
2400
Манба: www.indiatoday.in

Хавфсизлик ходимларининг, омма олдида ёғоч тусинга боғлаб қўйилган одамни қамчи билан савалаш саҳнаси ижтимоий медиаларда Ҳиндистон мусулмонларига қарши қилинган ваҳшийлик намунаси сифатида эълон қилинди.

Расм тагидаги матнда шундай ёзилган: “Аллоҳ бизни қутқаради. Ҳиндистонлик мусулмонлар қийноқ ва зулмга дуч келишмоқда. Аллоҳим, илтимос, Ҳиндистондаги мусулмонларни қутқар. Омин.

«India Today” ҳарбий-сиёсий янгиликлар хизмати (AFWA) бу Покистонда 40 йил олдин юз берган воқеа эканлигини аниқлаган.

Бошқа фойдаланувчилар қаторида, Facebook фойдаланувчиси Рашҳедул Ислам Рушди ушбу нотўғри маълумотни 4-июл куни эълон қилди. Ушбу мақолани 16.000 дан ортиқ одам кўрган.

Facebook’нинг яна бир фойдаланувчиси Холид бин Валид постида худди шу илова 42 мингдан ортиқ фойдаланувчи орасида тарқаган.

Фотосуратни текширувидан сўнг, Покистондан ушбу фотосурат ишлатилган кўплаб хабарларни топдик. Трибуне мақоласига кўра, калтакланган мусулмон Зиёга қарши журналист бўлган. Сурат Карачидаги Карки стадионида олинган ва 1978 йилга тўғри келади. Ўша пайтда Муҳаммад Зиё-ул-Ҳақ Покистон президенти бўлган.

Уша пайтда баъзи Покистонлик журналистлар Зиёнинг ҳарбий диктатурасига қарши норозиликлари учун оммавий равишда калтакланган эдилар.

Dawn ҳисоботида 1978 йил 13 майда тўрт нафар Зиё режимида қамоққа олинганлиги ҳақида ҳам айтилган.

Масудуллоҳ Хон, Носир Заиди, Хавар Наим ва Иқбал Жаффери журналистлар томонидан матбуот эркинлиги учун курашганлиги учун оммавий равишда калтакланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг