Юзни таниб олишни қандай олдини олиш мумкин

0
137
Mанба: nytimes

«Нима учун камерага хоҳлаган нарсасини, яъни юзни кўрсатмаслик керак?» дейди Леонардо Селваггио, фанлараро рассом. Шунчаки юзингизни камерага кўрсатманг. Одамларни юзни таниш дастурини чалкаштириб юборишларига йўл қўймаслик учун 34 ёшли Селваггио, исталган одамга ўз юзининг оқ танли ва 3-ўлчовли фотореалистик протез ниқобларини тақдим этди. У одамлардан ниқобларни тақиб, суратга тушиб Facebook’даги саҳифаларига фотосуратларини юклашларини сўради. Натижада, улар аёлми, озғинми, семизми, баландми, қорами, жигаррангми, осиёликми ёки оқ юзлими,- умуман ташқи кўринишларидан қатъи назар ижтимоий тармоқдаги юз таниш дастури уларни Селваггио деб тан олди.

«Кузатув ва хавфсизлик технологиялари нисбатан энг кўп оқ танли юзни аниқ кўра олади ва тез аниқлайди», дейди у.

Селваггио Чикагода яшаганида URME Surveillance деб номланган лойиҳани ўйлаб топди, у ердаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари бутун шаҳар бўйлаб ўзаро боғланган 30 мингдан ортиқ видеокамералардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.

Дастурлар кўпинча оқ танли эркак юзларини таниб олишга осонликча эришади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан ушбу хатолар одамларнинг содир этмаган жиноятларига айбдор қилиб қўйишга олиб келиши мумкин.

Селваггио юзни аниқлаш дастурларидан ҳимояланишнинг икки усулини таклиф қилади. Биринчиси, ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслик. Иккинчиси, тизимни ғалати, ноаниқ маълумотлар билан тўлдиришдир.

Шаҳарда ёки жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш ҳам самарали иш беради. (Ниқобини кийишдан олдин, сизнинг шаҳрингизда ниқоб тўғрисидаги қонунлар бор-йўқлигини текшириб кўринг, бу қонунга зид булиши мумкин.)

Сиз ниқобсиз ҳам, юзнинг баъзи қисмларини яшириш орқали, юзни аниқлаш дастурини чалкаштириб қўйишингиз мумкин. Масалан косметика, костюмлар, соч турмаги ва ҳаказо.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг