Тест синовларининг варақаси ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди (видео))

0
346
Иллюстратив сурат. Инцидентга алоқаси йўқ

Бугун ижтимоий тармоқларда саволлар варақасининг расми тарқалиб кетди, дея ёзмоқда ўзининг телеграм канали орқали блогер Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.

Блогер томонидан аниқлаган тезкор маълумотларига кўра, мазкур ҳолат Тошкент шаҳридаги Олий ўқув юртлариаро мажмуадаги тест синовлари чоғида содир бўлган. Ва расмлар Телеграмдаги гуруҳлардан бирига соат 9:40 да ташланган.

ДТМ ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди. Унда айтилишича ушбу абитуриент тест синовларининг ўзидаёқ қўлга тушган ва далолатнома расмийлаштирилиб, тест синовларидан четлатилгани хабар қилинди. Унга нисбатан далолатнома тузилгани тўғрисидаги видео лавҳани ҳам жойлашди.

Абитуриент қандай қилиб телефон олиб киргани, саволлар китобини қандай қилиб суратга туширгани, бизга унчалик қизиқ эмас, дейди блогер. Аммо у қандай қилиб бу расмларни интернетга чиқара олди?, деган саволни бериб, «Мана шуниси кўпроқ муҳим», дейди Х. Худойбердиев.

Блогерга маълум бўлишича, ҳозирда текширув ўтказилмоқда экан. Жумладан, тест имтиҳонлари жараёнини мунтазам кузатиб келаётган блогер, ДТМдан юқоридаги саволларига ҳам батафсил расмий муносабатини кутиб қолиши хақида ёзмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг