Кастер Семеняга жаҳон чемпионатида 800 метрга югуриш ҳуқуқини ҳимоя қилиши тақиқланди

0
178
Mанба: euronews

Бу йил Швейцария суди тестостеронни жорий этиш тўғрисидаги қарорини бекор қилганидан сўнг, Кастер Семеня енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этмайдиган бўлди.

Икки карра Олимпиада чемпионига Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (IAAF) тестостерон миқдорини чеклаш учун дори-дармонларни қабул қилиш керак деган қоидани жорий қилди.

Июнь ойида Швейцария Федерал Олий суди IAAFга жинсий ривожланишидаги (DSD) ўзгариши бор Кастер Семеня томонидан берилган апелляция шикояти тугагунга қадар талабни вақтинча тўхтатишини буюрди.

Ушбу вақтинча тўхтатиб туриш, жанубий африкалик спортчига шу йилнинг сентябрь ойида Доҳада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиши учун етарли бўлиб, у ерда 800 метрга югуриш имконини берар эди.

Аммо сешанба куни суд Семеня иштирок этишни тақиқлаб, текширувни тўхтатиш қарорини бекор қилди. Тўлиқ ҳисобот чоршанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.

ХY хромосомалари мавжуд бўлган Семена, шунча азоб билан эришган унвонини ҳимоя қила олмаслиги туфайли «жуда ҳафсаласи пир бўлганини» айтди.

«Бу менга барча аёл спортчиларнинг инсон ҳуқуқлари учун курашимни давом эттиришимга халақит бермайди», дея қўшимча қилди.

IAAF қоидаларига кўра, жинсий ривожланишдаги фарқлари бўлган спортчилар, агар эркак гормони даражасини чеклайдиган дори-дармонларни қабул қилсалар, 400 м дан 1 милгача бўлган пойгаларда қатнашишлари мумкин.

Аввалроқ Семена, IAAF уни «лабаратория чўчқаси» сифатида ишлатганликда айблаб, ундан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни талаб қилган ва у ўзини «доим касал хис қилиб юрган»ликда айблаган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг