ФИФА мукофотига номзодлар: Роналду, Месси, Рапиное

0
74
Манба: Arab News/ ФИФАнинг чоршанба куни эълон қилган энг яхши 10 лик футболчи мукофотига номзодлар орасида Роналду ва Месси ҳам бор эди. (AFP)

Беш карра ғолиб Криштиану Роналду ва Лионель Месси чоршанба куни эълон қилинган ФИФАнинг энг яхши футболчиси мукофотига номзод бўлган 10 номзод орасида қайд этилди. Америкалик ҳужумчи Меган Рапино аёллар мукофотининг фаворитидир.

«Ливерпуль» дан уч нафар футболчи Муҳаммад Салоҳ, Виржил ван Дейк ва Садио Мане Роналду ва Месси қаторига қўшилишди.

Шунингдек, рўйхатда «Аякс» собиқ ўйинчилари Франки де Ёнг ва Маттис де Лигтлар бор. «Челси» нинг собиқ ҳужумчиси «Реал» га қўшилган Эден Азар, «Тоттенхем»дан Гарри Кейн ва «Париж-Сен-Жермен» ҳужумчиси Килян Мбаппе ҳам рўйхатдан жой олган.

Ўтган йили Хорватия Жаҳон кубоги финалига йўлланма олганидан кейин мукофот олган Лука Модрич бу рўйхатга киритилмаган.

Рапино 12 нафар футболчилар рўйхатида бор эди, улар орасида жамоадошлари Алекс Морган, Росе Лавел ва Жулие Эрз ҳам бор. Шунингдек, «Баллон д’Ор» ни ютган, аммо бу йил жаҳон чемпионатини ўтказиб юборган Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Ада Хегерберг ҳам номзод сифатида кўрсатилган.

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Манчестер Сити» дан Пеп Гвардиола ва «Тоттенхем» дан Маурисио Почеттино энг яхши мураббий совринига даъвогарлик қилишади.

Жаҳон кубогини ютган АҚШлик мураббий Жилл Эллис бу мукофотга аёллар футболидаги энг яхши мураббий сифатида тавсия этилди.

Ҳар бир тоифадаги учта финалчи – энг яхши эркак ўйинчи, энг яхши аёл ўйинчи, эркаклар футболидаги энг яхши мураббий ва аёллар футболидаги энг яхши мураббий 23 сентябрь куни Миландаги маросим олдидан эълон қилинади. Ғолибларни оммавий ахборот воситалари, терма жамоаларнинг сардорлари, мураббийлари ва онлайн мухлислар овози билан танлаб олишади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг