Танкерни алмаштириш мумкин эмас, қонунга риоя қилинг: Англия Эрон билан янги зиддиятга киришмоқда

0
393
Mанба: Arab News

Душанба куни Буюк Британия Эроннинг гаровга олинган танкерларини алмаштириш таклифини рад этди ва Эронга халқаро қонунларга риоя қилишни буюрди.

Зиддиятларнинг кучайиш сабаби янги бош вазир Борис Жонсон бошчилигидаги ҳукуматни Лондон Теҳронни тинчлантириш борасида Европа келишувидан чиқиб кетаётгани ва АҚШнинг Эронга нисбатан «максимал босим» сиёсатини қўллаб-қувватлаётгани бўлиши мумкин.

«Агар эронликлар зулматдан чиқиб, халқаро ҳамжамиятнинг масъул аъзоси сифатида қабул қилинишни истасалар, улар қоидаларга асосланган тизимга риоя қилишлари керак», деди Буюк Британиянинг янги ташқи ишлар вазири Доминик Раб. «Чет эл кемаларини ноқонуний ушлашга хеч кимни йўқ.»

Ушбу ойда Эрон Инқилобий Соқчилари Ҳормуз бўғозида Британия танкерини қўлга олди ва уни Эрон портига киришга мажбур қилди. Бу харакат Европа Иттифоқининг санкцияларини бузган ҳолда Сурияга нефт ташиётган Эрон танкерини эгаллаб олганига жавоб бўлди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний кемаларни алмаштиришни таклиф қилди, аммо Раб бунга йўл қўймади.

«Бу мол айирбошлови эмас. Бу халқаро ҳуқуқ» деди у

Раб, шунингдек, ўзидан олдинги ҳамкасби Эрон “қароқчилиги”га қарши курашда Европа кучлари бошчилигидаги денгиз флотини юбориш таклифини қўллаб-қувватлаган.

Унинг сўзларига кўра, ташаббус «ҳаётий ва самарали» бўлиши учун АҚШнинг қўллаб-қувватловини талаб қилади.

Бу орада, Жанубий Корея Чеонгхадаги қароқчиликка қарши флотини кемаларни Эроннинг ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун Форс кўрфазига юбормоқчи. Флот таркибидан 300 агрегатга эга сувости кемасига қарши LynX вертолёти билан жиҳозланган 4,500 тонналик КДХ-ИИ эсминец бор. Яқинда у Сомалида навбатчилик қилган эди.

Душанба куни Теҳронга қарши босимлар сабаб Эрон Хитойдан кўпроқ нефт сотиб олишни сўради.

«Биз Хитой каби дўстона давлатлар баъзи чекловларга дуч келишини биламиз, аммо биз улардан Эрон нефтини фаолроқ сотиб олишларини кутмоқдамиз» деди вице-президент Эшақ Жаҳангири.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг