Олимлар кўзни икки марта милтиллаганида тасвирни катталаштирадиган контакт линзаларини яратдилар

0
66
Манба: cnet.com

Бу мутлақо илмий фантастика: сизнинг буйруғингиз билан тасвирни катталаштирадиган контакт линзалари.

Аммо Калифорниянинг Сан-Диего университети олимлари олдинга интилишди ва буни ҳақиқатга айлантирдилар. Улар кўз ҳаракатлари билан бошқариладиган контакт линзаларини яратдилар, агар сиз икки марта кузингизни милтиратсангиз, сиз кўраётган тасвир катталашади.

Қандай қилиб бу мумкин? Оддий қилиб айтганда, олимлар кўзлар муайян ҳаракатлар қилганда (юқорига, пастга, чапга, ўнгга, милтиллаб) ҳаракат қилганда ҳосил бўлган электрокографик сигналларни ўлчайдиган, юмшоқ электр биомиметик линзаларни яратдилар. Яратилган объектив сигналларга қараб, фокус узунлигини ўзгартиришга қодир.

Шундай қилиб кўз милтиллаши объект тасвирини катталаштириши мумкин.

Ажабланарлиси, объектив фойдаланувчи кўриши қобилиятидан қатъий назар ишлайди.

Буни нима учун яратиш керак эди? Нега йўқ! Тадқиқотчилар ушбу янгиликни «визуал протезлар, созланишли кўзойнаклар ва келажакда масофадан бошқариладиган робототехника» да ишлатиш мумкин деб ҳисоблашади, аммо мен уларнинг Маями CSI -да пайдо булишини кутмоқдаман. Бундай нарсаларни таққан Ice-T жиноятларини тасаввур қила оласизми?

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг