Туркман санъаткорлари Аркадағнинг ўлими ҳақида миш-миш тарқатганларни қийноққа солишга чақиришди.

0
534
Ягшй Гошунов. Санъаткорнинг Инстаграмада жойлаштирган видеосидан скриншот.

Ижтимоий тармоқларда туркманистонлик санъаткорлар Президент Гурбангули Бердимуҳамедовни қўллаб-қувватлашган ва унинг ўлими ҳақида миш-миш тарқатганларга қарши раддиялар билан чиқиш қилишган. Бу ҳақда Тurkmen news’га таяниб Fergana news хабар бермоқда. Шунингдек, улар ҳозирги ҳукумат даврида Туркманистонда ҳаёт яхши эканлигини таъкидлашди.

«Умид қиламанки, сиз бизнинг ҳурматли раҳбаримиз ҳақида Интернетдаги сохта хабарларга ишонмайсиз ва ишонаманки уларни қўллаб-қувватламайсиз!» – деди қўшиқчи Селби Тувакгилижова. «У тирик ва Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!» дея қўшимча қилди у ва «ҳурматли президент» атрофидаги «хоин ва атеистлар»га қарши чиқишга чақирди.

Актёр Ягший Гошунов «Бу туҳматчиларнинг юзларига иссиқ темир босиш керак» деди. “Бизнинг Ватанимиз чиройли қўғирчоққа ўхшайди. Бизни ушбу бахтли даврга олиб келган азиз президентимиз узоқ умр кўрсин! Жаҳон тарихида Туркманистон сингари байрам ва тантаналарга бой давлат йўқ!” дея қўшимча қилди у.

Мусиқачи Бегмурод Амангулиев «даҳшатли маълумотлар» тарқатувчиларни «бадбашарлар ва ҳасадгўйлар» деб атади. «Қандай қилиб, эртаклардагидек ҳаётда яшаётган бу бадбахтлар бундай ножўя сўзларни ёзишга қодир! Бизнинг доно раҳбаримиз бор – у бутун дунёга намуна. Одамлар уларнинг атрофида бирлашиб, бир жон ва танага айланишди ва ўзларининг раҳбарларига хиёнат қилишади! Азиз президентимиз учун биз ширин ҳаётимизни қурбон қилишга тайёрмиз!” деди у.

Шарҳлардаги баъзи фойдаланувчилар санъаткорларни Туркманистондаги ҳақиқатни бузиб кўрсатишда, кўзбўямачиликда ва лаганбардорликда айблашди.

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақида норасмий хабарлар бир ҳафта олдин, президент расмий таътилда бўлганида ва оммага кўринмаган пайтда тарқала бошлади.
Озодликнинг таъкидлашича, санъаткорларнинг шунга ўхшаш чиқишлари 2016 йилда Президент Ислом Каримовнинг ўлими ҳақида норасмий хабарлар пайдо бўлганда ўтказилган. Ўша пайтда санъаткорлар бу хабарларни инкор этганлар, аммо охир-оқибат давлат раҳбари вафоти ҳақидаги маълумот тасдиқланган.

Аркадағ Турманистон Гурбангули Бердимуҳаммедов Санъаткорлар Кўзбўямасчилик Лаганбардорлик

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг