Афғонистон тинчлик музокараларининг кейинги раунди Самарқандда ўтказилиши мумкин

0
1096

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот тарқатиб, Ўзбекистон Дохадаги афғонлараро конференция қарорини ва унинг иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тинчлик тўғрисидаги қўшма резолюцияни қўллаб-қувватлашини яна бир бор маълум қилди, дея хабар бермоқда Azon.uz портали.

“Ўзбекистон томони инклюзив афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлайди ва бўлажак музокаралар муваффақиятли бўлишига умид билдиради.

Самарқанд учрашуви ўтказилишининг аниқ вақти афғонлараро музокараларнинг барча иштирокчилари билан келишилганидан сўнг эълон қилинади.

Шу ўринда Ўзбекистон томони Афғонистондаги сиёсий жараён фақат афғон халқи ва унинг раҳбарлигида амалга оширилиши зарурлиги тўғрисидаги ўзининг принципиал мавқеини тасдиқлайди”, – дейилади баёнотда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг