Чоршанба куни Америка Қўшма Штатлари Қувайт, Индонезия ва Жанубий Африканинг БМТ Хавфсизлик Кенгашини Исроилнинг Қуддус четидаги Фаластин уйларини вайрон қилинишини қоралаган баёнотини блоклади. Бу ҳақида Reuters aгентлиги хабар бермоқда.
Исроилнинг таъкидлашича, душанба куни бузиб ташланган ўнта кўп қаватли уйлар, ноқонуний равишда қурилган ва босиб олинган Ғарбий соҳил орқали ўтадиган чегара бўйлаб Исроил қуролли кучларининг хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
Исроил уйларни вайрон қилишни тўхтатишга чақирган БМТ расмийларининг айтишича, 17 фаластинлик кўчишга мажбур бўлган.
Сешанба куни, Қувайт, Индонезия ва Жанубий Африка беш қисмдан иборат баёнот лойиҳасини 15 кишилик БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим қилишди. Баёнотда бузиш ишларидан жиддий ташвиш билдирилган ва бузиш ишлари «икки давлат қарорининг ҳаётийлигини, адолатли ва узоқ муддатли тинчлик истиқболини бузади» деб огоҳлантирилган.
Бундай баёнотлар муросага кўра қабул қилиниши керак ва чоршанба куни Қўшма Штатлар ўз ҳамкасбларига матнни қўллаб-қувватламасликлари ҳақида маслаҳат берган. Дипломатларга кўра, кейинчалик уч қисмдан иборат, қайта кўриб чиқилган баёнот лойиҳаси тарқатилди, аммо АҚШ бу матнга рози эмаслигини яна бир бор таъкидлади.
Америка Қўшма Штатлари узоқ вақтдан бери Бирлашган Миллатлар Ташкилотини Исроилга қарши тарафкашликда айбламоқда ва иттифоқчисини кенгаш ҳаракатларидан ҳимоя қилмоқда.