Трамп ва Покистоннинг бош вазири Хон Афғонистондаги урушни якунлаш йўлларини муҳокама қилишди

0
131
Манба: REUTERS/Jonathan Ernst

Душанба куни Президент Доналд Трамп Покистон Бош вазири Имрон Хон АҚШнинг Афғонистондаги 18 йиллик урушини тугатиш учун сиёсий ечим топишга ёрдам беришига умид билдирди. Бу ҳақида Реутерс хабар бермоқда.

«Менимча, Покистон Афғонистондан чиқиб кетишимизга ёрдам беради», деди Трамп.

Трамп учрашув натижаларига қараб ўтган йили тохтатилган 1,3 миллиард доллар миқдоридаги АҚШ томонидан Покистонга бериладиган ёрдамини қайта тикланиши ҳақида гапирди ва Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги Кашмир минтақаси бўйича узоқ вақтдан бери давом этаётган баҳсда воситачилик қилишни таклиф қилди.

АҚШ ва Покистон муносабатлари мураккаб. Ўтган йили Трамп Твиттерда Покистонликлар «бизга ёлғон ва алдовдан бошқа ҳеч нарса бермаган»и ва жангариларга «бошпана берган»и ҳақида ёзган эди. Покистон айбловларни рад этган.

Хон Трампга Толибон тинчлик битимига ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ эканлигини айтди.

«Умид қиламизки, келгуси кунларда биз толибларни Афғонистон ҳукумати билан гаплашишга ва сиёсий ечимга келишишга ишонтира оламиз», деди Хон Овал хонада журналистлар иштирок этган учрашувда.

Трамп АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларига чек қўйишни истайди ва Покистоннинг ҳамкорлигида урушни тўхтатиш ва мамлакат ИШИД каби жангари гуруҳлар учун базага айланмаслигини таъминлаш ҳар қандай битим учун жуда муҳимдир.

Вашингтон Исломобод доимий сулҳга эришиш ва афғон ҳукумати билан музокараларда қатнашиш мақсадида Толибонига босим ўтказишини истайди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг махсус элчиси Залмай Халилзад Афғонистон ва Қатарга сафар қилади ва у эрда 22 июлдан 1 августгача толиблар билан музокараларни давом эттиради.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг