ОАВларида Туркманистон президентининг ўлими ҳақида маълумот тарқалди

0
981

Оммавий ахборот воситаларида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафоти тўғрисидаги тасдиқланмаган маълумот пайдо бўлди. Хусусан, бу хақда «Говорит Москва» орқали сиёсатшунос, Евросиё масалалари мониторинги маркази директори Аслан Рубаев баёнот берган.

Ўз навбатида А.Рубаев, Ашхободдаги баъзи манбаларига таяниб маълум қилган. «Менга бу хақида хабар қилганлар Ашхободда яшашади. Улар тадбиркорлар. Мен буни аниқми деб сўраганимда, улар: «Махсус хизматларда ишлайдиган танишлар борлигини, улар шундай бўлганини, у таътилга чиққанида содир бўлаганини айтишди», дейди А.Рубаев

Аввалроқ бу хақда баъзи ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари хабар берган. Хусусан, «el_murid» блогини юритадиган сиёсатшунос Анатолий Несмиян шу хақда ёзган. «Туркманистон мухолифати кечқурун ўткир буйрак етишмовчилиги туфайли Туркманистон президентининг ўлими хақида хабар қилди», дея ёзади у, кейинчалик унинг атрофидагилар (ва гўёки ўғли Сердарнинг уй қамоғида) ҳибсга олиниши хақидаги норасмий хабарлар келаётганини қўшиб қўйди.

Шу билан бирга, «Хроника Туркменистана» нашри президент атрофидаги миш-мишларнинг муқобил вариантини тақдим этди. Унинг таъкидлашига кўра, Германияда даволанаётган давлат бошлиғининг онаси оғир касал. Ушбу нашрнинг манбаларига кўра, президент самолётларидан бири яқинда ўша ерда пайдо бўлган (бу хабарни ёзиш вақтида, сайтга кириш имконияти бўлмади, чунки унда, «Маълумотлар базаси билан алоқа ўрнатишдаги хато» ёзуви пайдо бўлди)

Президентнинг ўлими билан боғлиқ миш-мишлар расман тасдиқланмади. Расмий TDH агентлигида Давлат раҳбарининг фаолияти тўғрисидаги хабар 21 июль куни – «Тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади», номи остида чиққан.

Туркманистоннинг «Хроника Туркменистана» журналига кўра (хабар матнини интернетда топиш мумкин) Гурбангули Бердимуҳамедов 15 июль куни таътилга чиққан. Давлат телевидениеси хабар беришига кўра, у китоб ёзиб, оиласи даврасида вақт ўтказишини таъкидлади. Gundogar.org нинг Фаcебукдаги саҳифасидаги хабарга кўра, 5 июль куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишидан сўнг, давлат раҳбари жамоатчиликка  кўриниш бермаган хақида маълум қилди.

Фейсбукдаги «Туркманистоннинг муқобил янгиликлар»  хабар беришича, Туркманистон телевидениеси бу ҳақида ҳеч қандай янгилик йўқлигини ёзган. Журналистлар «Ашхободда ҳамма хотиржам, машиналар ва одамлар сони оз, ҳеч қандай вазиятни кучайганлиги сезилгани йўқ», деди. Давлат биноларидаги байроқлари, таъкидланишича, пастга туширилмаган.

Марказий Осиё бўйича мутахассис, сиёсий таҳлилчи Аркадий Дубнов, «Фергана»га берган интервьюсида, 21 июль куни олинган маълумотларга кўра, Бердимухаммедовнинг ўлими ҳақидаги миш-мишлар тасдиқланмаган. Шу билан бирга, у «бу Туркманистон президенти соғлиғи шунчаки қўрқинчли эмаслигини анлатмайди, балки яқиндагина у буйракни кўчириб ўтказиш операциясини бошидан ўтказган», дея таъкидлаб ўтди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг