Покистон Бош вазири АҚШга ташрифи арафасида мамлакатда диний мактабларни ислоҳ қилиш ҳақида эълон қилди

0
899
Манба: Yahoo news

Жума куни Покистонда мамлакат ҳукумати диний руҳонийлар билан биргаликда диний мактабларда ислоҳотларни амалга оширишга келишиб олишди.

Бош вазир Имрон Хоннинг Вашингтонга қиладиган сафари чоғида душанба куни президент Доналд Трамп билан учрашув бўлиб ўтади.

Умумий ва касбий таълим вазири Шавкат Маҳмуднинг сўзларига кўра, ҳукумат 30 мингдан зиёд мадрасаларни рўйхатга олган, эндиликда улар инглиз, математика ва табиий фанларни ўргатади.

Покистондаги мадрасалар узоқ вақтдан буён экстремизмни тарғиб қилишда айбланиб, «экстремизм мактаби» деб аталарди.

Ўтган ҳукуматлар томонидан амалга оширилмоқчи бўлинган мадраса ислоҳотлари руҳонийларнинг босими туфайли амалга ошмаган.

Покистонда мадрасалар ҳақидаги хавотирларга қарамасдан, мамлакатда руҳонийларнинг обрўси баланд.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг