Ипидан игнасигача. Жанубий Кореа дипломатик низолар сабабли Япониянинг брендларини бойкот қилди.

0
157
Манба: REUTERS/Дэуонг Ким (Daewoung Kim)

Жанубий Кореадаги супермаркетлардан бирининг менежери Чо Мин Ҳек, расмий Токио Жанубий Корея экспортига чекловлар жорий этган кундан бошлаб, барча япон маҳсулотларини супермаркет жавонлардан олиб ташлади, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Чо, икки Шарқий Осиё давлатлари ўртасида кўтарилган сиёсий ва иқтисодий баҳсга шу тарзда муносабатини билдирди.

Бундай қарор, япон маҳсулотлари ва хизматларини бойкот қилиш, сўнгги ўн йилдаги энг жиддий иқтисодий ва сиёсий кескинлик ортидан келиб чиқди.

Чо, супермаркетда сотув 10 – 15 % га камайиб кетса ҳам қарорини ўзгартирмасилигини айтди.

Чо қарорига ўхшаган қарорни, Кореанинг яна 400 супермаркети қўллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 4 июль куни Япония Жанубий Кореяга юқори технологияли материалларни экспорт қилишни тақиқлади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг