Препаратларнинг янги аралашмаси тушкунлик ва алкоголизмни биргаликда даволайди

0
1043

Америкалик тадқиқотчилар замонавий тасаввурларга қарши ўлароқ, кетамин ва налтрексон депрессияга тушган ва психоактив моддаларга “ўтириб қолган” беморларга бирваракайига ёрдам беради. 

Депрессияга чалинган кўпгина беморлар алкоголь ва наркотик модда ишлатишдан азият чекмоқда. Ҳозиргача ушбу дардларнинг иккаласини ҳам бир вақтнинг ўзида даволашга уринишлар муваффақиятсизликка учраб келган.

Мисол учун, яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, антидепрессант кетаминин дорисининг самарадорлиги налтрексон – анти-алкоголь ва опиоид препарат билан биргаликда қўлланилганда камаяди. Шунга қарамай, Йель университетининг олимлари томонидан олиб борилган батафсил таҳлил натижалари бу маълумотни рад этди.

Депрессия ва алкоголизмга чалинган бешта беморни текширган дастлабки тадқиқотлар кетамин ва налтрексоннинг комбинацияси самарали муолажа бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

Иштирокчилар налтрексон билан узоқ муддатли даволанди ва кейин бир неча дозада кетамин олди. Тўрт нафар кўнгилли биринчи дозадан кейин аҳволи яхшиланганини хабар қилди ва курс охирида бешта иштирокчининг ҳаммасида депрессия ҳолати енгиллашди.

Тадқиқот шунингдек,  кетаминнинг асосий иши опиат рецепторларини рағбатлантириш деган ғояни шубҳа остига олади.

Олимларнинг фикрига кўра, иккита препаратнинг бирикмаси руҳий тушкунлигининг сабаби психофаол моддаларга қарамлик  бўлган беморларнинг ҳолатини енгиллаштиради. Шу билан бирга, натижани тасдиқлаш учун янада кенгроқ синовларни ўтказиш керак бўлади.

Депрессия ва неврозга қарши курашишнинг радикал усули —  ўз вазифаларини бажаролмайдиган ва бутун мия фаолиятини заифлаштирадиган эскирган нейронларни, яъни  «зомби хужайралари»ни олиб ташлаш бўлиши мумкин. Австралиялик олимлар ушбу услуб сичқонлардаги синаб кўрилганда яхши самара бераётганини таъкидламоқда. 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг