Италия полицияси тергов жараёнида катта миқдордаги қурол-аслаҳаларни топди

0
239
Манба: photo-alliance

Италиядаги экстремистик гуруҳларга қарши ўтказилган тергов жараёнида полиция томонидан катта миқдордаги ҳаво ракеталари ва пулемётлари топиб олинди, дея хабар бермоқда DW агентлиги.

Душанба куни ҳибсга олинганлар қаторида “Форза нуова” фашистик гуруҳининг вакили қўлга олинган. Унинг уйида қуйидаги ракеталар ва қуроллар топилган, жумладан, 306 та қурол, «Скорпион» автомати, 20 та ҳарбий пичоқ ва 800 дан ортиқ турли калибрли ўқлар топилган. Қуроллар асосан Австрия, Германия ва АҚШдан келтирилган бўлиб, полиция маълумотига кўра, у ерда “нео-нацист” гуруҳига ҳам тегишли маълумотлар топилган.

Полициянинг маълум қилишича, «Операция давомида Қатар қўшинлари томонидан ишлатиладиган, мукаммал иш шароитига мўлжалланган ҳаво ракетаси қўлга олинган». («Мантра Супер 530 Ф» ракетаси 245 килограмм, яъни, 540 фунтни ташкил этади. Бундан ташқари, уларда «сўнгги авлод» қуроллари топилган).

42 ёшли Швейцария фуқароси ва 51 ёшли италияликлар, шунингдек, Украинадаги исёнчиларга қўшилган ҳолда ҳаракатларда иштирок этиб қўлга тушган шахс италиялик экстремистларга қарши тергов пайтида ҳибсга олинган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг