ЎЗБEКИСТОНДА ИЛК БОР НАҚШБАНДИЯ ТУРИСТИК ФEСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТАДИ

0
785

Мамлакатимизнинг Малайзиядаги Элчихонаси кўмагида 2018-йилнинг 7-12-ноябр кунлари Ўзбекистонда “Нақшбандия туристик фестивали” бўлиб ўтади. Тадбир Малайзиянинг “Wорлд Суфи Cентер” Жаҳон суфийлар маркази томонидан ташкиллаштирилмоқда- дея хабар беради ТИВ.

Шакл ва миқёси бўйича шу кунга қадар ўхшаши бўлмаган фестивалдан кўзланган асосий мақсад буюк ўзбек мутафаккирларининг Ислом ва дунё тамаддуни тараққий топишига қўшган хизматлари учун ҳурмат бажо келтириш, шунингдек муқаддас қадамжоларга ташриф буюриш, диний маросимларда иштирок этиш ва Ўзбекистоннинг бошқа “Зиёрат-туризм” обектлари билан танишиш ҳисобланади.

Жаҳон суфийлари маркази тадбир тўғрисида тарқатма рисолаларни ва реклама ролигини тайёрлади, шунингдек Ўзбекистондаги сайёҳлик компанияси билан биргаликда Малайзия ва бошқа давлатларнинг сайёҳлик бозорида сотиш учун туристик пакетларни ишлаб чиқди.

Тадбирда бутун дунйодан, хусусан Малайзия, Индонезия, Туркия, Буюк Британия, Янги Зеландия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, АҚШ, Жанубий Африка Республикаси ва бошқа давлатлардан Нақшбандия суфийлик тариқатининг 150 дан ортиқ намоёндаси, шу жумладан 10 дан ортиқ машҳур уламоларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг