Ўқитувчиларнинг ойлик маоши сезиларли ошиши кутилмоқда

0
923
Манба: www.uza.uz

Халқаро пресс-клубнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент фармони мазмун-моҳиятига бағишланган сессиясида халқ таълими вазири ўринбосари Темуржон Комилов ўқитувчиларнинг ойлик маоши ҳақида маълумот берди. Бу хақда ЎзА хабар бермоқда.

Унинг айтишича, яқин йилларга қадар ўқитувчининг ойлиги жуда кам бўлиб, унинг обрўси ҳам тушиб кетган эди. Президентимизнинг эътибори билан бугун бу манзара ижобий томонга ўзгарган.

Таъкидланишича, 2016 йилда биринчи тоифали ўқитувчи 980 минг сўм, директор жамғармаси томонидан тўланадиган рағбатлантирувчи мукофот билан қўшганда эса қўлига 1 миллион 200 минг сўмга яқин пул олар эди. Жорий йилдан бу тоифадаги ўқитувчилар солиқлардан ташқари 2 миллион 600 минг сўм атрофида ойлик олмоқда.

Президентимизнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармони ҳамда олдиндан режалаштирилган тартибга кўра, ўқитувчиларнинг ойлик маошида сезиларли ўсиш бўлади. Эндиликда олий тоифали ўқитувчилар меҳнатига яраша 3 миллион 200 минг сўм ойлик маош олиши белгиланмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг