Араб амирликлари юзлаб турдаги бизнесни тўловлардан озод қилди

0
806
Манба: businessemirates.ae

Бирлашган Араб Амирликлар ҳукумати бизнес учун олинадиган 1,5 минг турдаги давлат божларини қисқартирдилар ёки бутунлай божларни бекор қилдилар.

Бирлашган Араб Амирликлари Молия Вазирлиги 2019 йил 11-июлда 1,5 мингдан зиёд давлат хизматлари учун тўловларни қисқартирилади ёки умуман бекор қилиши хақида баёнот берган.

Ташаббусдан мақсад – миллий иқтисодиётнинг жозибадорлигини ошириш, бизнес юритиш учун харажатларни пасайтириш ва Бирлашган Араб Амирликларининг рақобатдошлигини оширишдан иборат.

Қарор, Бирлашган Араб Амирликларида давлат хизматларига ҳақ тўлаш даражасини қўшни мамлакатлар билан таққослаганда ўрганиш натижалари асосида қабул қилинди.
Тадқиқотда шунингдек, ҳукумат томонидан иқтисодиётни мустаҳкамлаш ва Бирлашган Араб Амирликларининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича қўйилган мақсадларга мувофиқ зарурий чора-тадбирлар белгиланган.

Қарорга кўра, ўзгаришлар учта асосий федерал вазирликларга – Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Инсон ресурслари ва амирлаштириши вазирликларига таалуқли бўлади.

Аввалроқ, янги ишчиларни ёллагани учун компаниялар томонидан тўланадиган тўловларнинг пасайиши ҳақида хабар берилган эди.

Ички ишлар вазирлигига келганда, ушбу ташаббус вазирликнинг турли хизматлар учун олинадиган, масалан, хавфсизлик лицензияларини бериш ёки узайтиришни, назорат тизимларига лицензияларни ва ҳоказоларни ўз ичига олади.

Хорижий шўъба корхоналарини рўйхатдан ўтказиш, хорижий товар белгиларини рўйхатга олиш ва рўйхатга олишни янгилаш ва низоларни ҳал қилиш хизматлари янада арзонлаштирилди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг