АҚШ расмийлари: Эронлик кемалар Форс кўрфазидаги инглиз танкерини «безовта қилмоқда»

0
50
Манба: NRT English

Эрон инқилоб қўриқчиларига алоқадор деб ҳисобланган бешта кема чоршанба куни Форс кўрфазидаги Британия нефтm танкерига яқинлашди ва Эрон сувлари ҳудудида тўхташини сўради, бироқ Британия ҳарбий кемалари уларни огоҳлантирганидан сўнг Эрон кемалари ортга чекинди. Бу хақда АҚШ расмийларга асосланиб Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Бу ҳодиса бўйича Буюк Британия Мудофаа вазирлиги изоҳ бермади.

Бу ҳолат Британия қироллик кемалари Гибралтар соҳилидаги санкцияларни бузганликда ва Сурияга нефть етказиб беришда айбланган Эроннинг Grace-1 танкерини қўлга олишганидан бир ҳафта ўтиб содир бўлди.

Вашингтон Эронга нисбатан иқтисодий санкцияларни кучайтиргандан буён, Эрон билан Қўшма Штатлар ва уларнинг иттифоқчилари ўртасидаги кескинлик ортди ва Эронни тўхтатиш учун «максимал босим» сиёсати остида мамлакат нефть экспортини камайтиришга уринилди.

Эрон эса санкцияларга 2015 йилги жаҳон ҳамжамияти билан тузилган шартномага мувофиқ ядровий фаолиятига қўйилган чекловларни бузган ҳолда жавоб берди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг