Бешта Эрон кемаси Форс кўрфазидаги Британия кемаларини тўсиб қўйишга уринмоқда

0
131
Манба: CNA

Бешта Эрон кемаси Ҳармуз бўғозидан ўтаётган «Британия мероси» кемасини тўхтатишга уринди. Британия ҳукумати ҳабарига кўра, британ ҳарбий кемалари огоҳлантиришидан сўнг Эрон кемалари орқага чекинган, дея хабар беради Reuters агентлиги.

«HMS Montrose кемаси Эрон кемалари ва Британия камаси ўртасида воситачи бўлиб турган ва Эрон кемаларининг чекинишига мажбур қилган оғзаки огоҳлантиришлар берди», дейди Британия ҳукумати вакили.

Бу ҳодиса Британия қироллик кемалари Гибралтарнинг соҳилидаги Эроннинг Grace -1 танкерини қўлга олишидан бир ҳафта ўтгач юз берди.

«Биз бу ҳаракатлардан ташвишдамиз ва Эрон ҳукуматини минтақадаги вазиятни яхшилашга чақиришни давом эттирамиз», деди Британия ҳукумати вакили.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг