Космик ракеталар 10 йилдан кейин самолётлар ўрнини алмаштириб, учиш вақтини анчага қисқартириши мумкин

0
261
Манба: building-tech.org

Швейцариянинг UBS банки, 2030 йилга бориб суборбитал ракеталар узоқ масофага учадиган парвозларда анъанавий самолётларга жиддий рақиб бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмқода.

«Космик туризм ҳали бошланғич босқичда бўлишига қарамасдан, биз агар технология синовдан мувоффақиятли ўтса ҳамда унинг нарҳи рақобат туфайли ва янги технологиялардан келиб чиқиб пасаядиган бўлса, бу янада кенг тарқаладиган холатга айланади деб ҳисоблаймиз», дейилади ҳисоботда. UBS маълумотларига кўра, 2030 йилга келиб космик туризм 3 миллиард долларлик бозорга айланади.

Айнан космик туризмнинг ривожланиши, Ернинг бир бурчагидан бошқа бир бурчагига саёҳат қилиш учун мўлжалланган космик ракеталарнинг пайдо бўлиши учун муҳим қадам бўлади.

Мисол учун, SpaceX аллақачон Starship ракетасини ишлаб чиқаётган бўлиб, у Нью-Йоркдан Шанхайга учадиган самолётлар каби 15 соатда эмас, балки 39 дақиқа ичида учиб етиб бориши мумкин.

Ҳозирги кунда 150 миллионга яқин йўловчи 10 соатдан ортиқ давом этадиган рейсларни амалга оширади. Агар уларнинг камида 5 фоизи чипталарга $ 2,5 минг нархда суборбитал рейсларга ўтказилса, унда умумий қиймати йилига 20 миллиард долларни ташкил этади. Яқинда UBS томонидан ўтказилган тадқиқот, йўловчиларнинг 10 фоиздан кўпроғи узоқ масофали саёҳат учун самолётдан кўра космик кемани афзал кўришларини кўрсатди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг