Долларнинг келиб чиқиш тарихи

0
101

Долларнинг келиб чиқиш тарихи ҳақида кўпгина қизиқарли маълумотлар мавжуд. Мисол учун, АҚШ доллари купюрасини тайёрлаш баҳоси 5,7 центни ташкил қилади ва х.к. мисоллар келтириш мумкин. Мулоҳазани қисқача қилиб, келинг, энди фактларга ўтамиз.

1. АҚШ доллари- фақатгина АҚШ расмий валютаси эмас. АҚШ миллий валютаси Салвадор, Шарқий Тимор, Эквадор, Замбабве ва Маршал оролларида ҳам расмий валюта ҳисобланади. Гуам , Палау ва Пуэрто-Рикода АҚШ доллари миллий валюта билан биргаликда айланади.

2. Жаргондаги “Бакс” сўзи буғунинг териси номидан келиб чиққан. Инглиз тилида буғу эркагининг номи буcк. У бир пайтлар ҳиндулар билан савдо қилишнинг асосий қуроли бўлган. Улар буни “оловли сув”, ўқлар ва ҳ.к.ларга алмаштиришган. Шунингдек, буcкс сўзини келиб чиқиш тарихини қадимий вино (муссалас) ишлаб чиқариш маъбуди ҳисобланиши- Бахус номига аталган деган гаплар ҳам бор.

3. “Доллар” сўзи олмончадаги “Талер” сўзидан келиб чиққан. Илк маротаба “доллар” сўзи америка пулларига нисбатан айтилмаган. Бу ном 1567 йилдан 1571 йилга қадар муомалада бўлган шотланд тангаларига қўлланилган. Америка пулига доллар номини голланд кўчманчилари олиб келган. “Доллар” номи эса АҚШ валютасига расман 1794 йилда берилди.

4. Долларни ишлаб чиқариш учун зиғир ва пахта моддаларидан фойдаланилади. Долларлар нашр қилинадиган қоғоз таркибига 25% зиғир, 75% пахта ва кўп бўлмаган ҳажмда майда синтетик толалар киради. Бу толалар кўк ва қизил рангга эга бўлиб, бутун купюра устида кўриниб туради. Банкнотанинг тахминий оғирлиги- 1 граммни ташкил этади.

5. Энг кўп тарқалган банкнота бу – 1 долларлик. Нашр қилинган банкноталарнинг деярли ярми 1 долларликларни ташкил қилади. 2 доллларлик банкноталар охирги марта 2003 йилда нашр қилинган ва бора- бора муомаладан чиқиб бормоқда.

6. Ҳар бир танга ва банкнотада “In God Wе Тrust” деган ёзув мавжуд бўлиб, бу  “Биз Худога ишонамиз” деган маънони беради ва бу ёзув илк маротаба АҚШ тангаларида 1864 йилда пайдо бўлган. Юз йил ўтгандан сўнгина, бу афсонавий ёзувни барча банкноталарга нашр қилиш буюрилди.

7. Кунига 35 млн. банкнота ишлаб чиқарилади. Шиқирлаб турадиган АҚШ долларлари кунига муомалага киритилади. Агар номиналлари бўйича ҳисобланса, Штатларда кунига 635 млн. доллар атрофида чиқарилади. Бироқ, ҳудди шу миқдордаги банкноталар ҳар куни қўллашга яроқсиз ҳолга келганлиги учун муомаладан чиқарилади ҳам.

8. Долларлар тасаввур қилмас даражада чидамлидир. Замонавий купюралар 4 мингдан зиёд буклашларга чидайди. Зероки, ҳар бир купюра учун хизмат қилиш муддати белгиланган: 100 доллар – 5 йил, 20 доллар-атиги 25 ой. Майда купюраларнинг муддати қисқалиги мантиқан аён. Улар қўлдан қўлга ўтиб кўп қўлланилади.

9. Долларларни 1929 йилдаги стандартлар бўйича нашр қилишади. Дунёдаги энг машҳур купюраларни устки кўринишини 1929 йилда тасдиқланган. Ўша вақтда купюранинг олд қисмида портрет, орқа қисмида тарихий обидалар, архитектура ва табиат тасвирланади деб таъсис этилган. Ўз вақтида айтиш жоизки, долларда аёл портрети фақатгина 1886 йилда бир бора тасвирланган. Ушбу 1 долларлик банкнотада Марта Вашингтоннинг портрети тасвирланган эди.

10. Энг йирик номинал бу – 100 минг долларлик банкнотадир. Юз минглик банкноталар 1969 йилгача муомалада бўлган. Президент Ричард Никсон бу купюрани ишлаб чиқаришни тўхтатишни буюриб, энг юқори номинал банкнотани 100 долларлик бўлишини йўлга қўйди. 1969 йилга қадар чиқарилган юз мингталик купюраларни Федерал заҳира тизимига мурожаат қилиб, муомаладаги купюраларга алмаштириш имкони мавжуд.

Манба: Фейсбукдаги ЎЗБEКИСТОН ТАРИХИ. ИСТОРИЯ УЗБEКИСТАНА. HISTORY OF UZBEKISTAN гуруҳи саҳифасидан олинди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг