АҚШнинг Калифорния штатида икки кун ичида икки марта кучли зилзила содир бўлди.

0
773
Манба REUTERS

АҚШнинг Калифорния штати жанубида 7,1 баллик зилзила рўй берди. Бу мамлакат тарихидаги сўнгги 20 йил ичида рўй берган энг кучли зилзиласидир, дея хабар бермоқда БиБиСи рус хизмати.

Зилзила электр таъминоти узилишига олиб келди ва айрим турар-жойларни зарарлади: кўчлар шиша синиқлари билан тўлган, деворлари ёрилиб кетган, баъзи жойларда газ қувурлари шикастланган сабабли ёнғин чиққан.

Лос-Анжелес ёнғин хавфсизлиги департаментининг айтишича воқеа оқибатида қурбонлар ва жиддий жабрланганлар йўқ.

Калифорния мэри Гавин Нюсом Оқ Уйни мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этишга чақирди, бу федерал ёрдам беришга имкон беради.

Зилзила маҳаллий вақт билан 20:19 (Тошкент вақти билан шанба куни соат 4: 19да) да содир бўлди. Зилзила эпицентри Лос-Анжелесдан 240 километр шимолда жойлашган Риджкрест яқинида 900 метр чуқурликда бўлгани айтилмоқда.

Аввалроқ пайшанба куни Калифорния штатида 6,4 магнитудага тенг зилзила бўлган эди.

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг