Муҳаммад Шайбоний (2-қисм)

0
254
Фото: gramho.com

Сиёсий фаолияти

Абухайр узоқ вақт давомида ўзбек хонлиги устидан хукумронлик қилади ва мустаҳкамлик билан бошқаради. Унинг вафотидан кейин бир йилча Ёдгорхон хукумронлик қилади, аммо унинг ўлимидан сўнг Шайх-Ҳайдар ҳокимиятга келади.

Қўшинлар ва қарам мамлакатларнинг кучли коалициясидан иборат бўлган Нўғай хони, Сибир хони, Қозоқ хони, Катта Ўрданинг хони Ахмат каби хонлар Шайх- Ҳайдарга қарши шаклланди.

Бобосининг ўлимидан сўнг, Шайбонийхон ва унинг укаси Маҳмуд билан бирга Шайх-Хайдар тоғаси қарамоғида қолади ва 1471 йили унинг ўлимидан сўнг, уларнинг қарамоғи Қорачин баҳодир кушчига ўтади.

Олтин Ўрданинг сўнгги хони Аҳмат, Дашти қипчоқнинг катта ҳудуди устидан ўз ҳокимиятини ўрнатишга ва ўзининг рақиби ҳисобланган Шайбонийхонни йўқ қилишга харкат қилади.

1471 йилда Ўзбек хонлиги учун ҳақиқий ҳокимиятга даъвогарлар бўлган Абухайрнинг набиралари Муҳаммад Шайбоний ва Маҳмуд-султон Астраханда (Хожитархон) Катта Ўрда хони Ахматнинг қариндоши бўлган Қосимникида яшириниб, бошпана топадилар.

Муҳаммад Шайбоний Мовараунахрдаги темурийлар қўллаб-қувватлаши орқали, Сирдарё бўйидаги шаҳарлар устидан назоратни қайта тиклашга ҳаракат қилади. 1470 йилнинг бошида темурийлар ёрдами билан Шайбонийхон Сирдарёдаги бир неча қалъаларни забт этади. У асосий кўнни Сигнакга тикади.

Бироқ, Сирдарё бўйидаги чўлларда унга қадар, 1470 йилда аллақачон қозоқ қўшинлари пайдо бўлган эди. Жонибек Хоннинг тўнғич ўғли Маҳмуд, Сўзоқни ва унинг иккинчи ўғли Эренши эса, -Сауронни эгаллаган эди. Бу ерда Эренши, Муҳаммад Шайбоний қўшинларига дуч келади ва жангда қўшини Муҳаммад Шайбоний тарафидан тор-мор этилгач, Бухорога қочишга мажбур бўлади. 1471 йилда Сибир хони Ибоқ Шайх-Хайдарни ўлдиришга мувофақ бўлади.

Ахмат Астраханга қарши ҳарбий юриш қилади, унда Ибоқ, Мусо ва Ягмурчининг амакиси бий Аббос иштирок этади. Бироқ, гарчи Абухайрнинг набираларини вақтида қочиб кетишга имконият яратиб берган бўлса-да, Аҳматнинг жияни итоаткорликни ифода этади. Қосимнинг итоаткорлигини ифодалашига эришган Ахмат, Абулхайрнинг набиралари хавфли эмаслигига ишониб, қўшинни тарқатиб юборади.

Бироқ, Муҳаммад Шайбоний ўз тарафдорларини тўплашга муваффақ бўлади ва 1472 йилда Ибоқнинг лагерига тўсатдан ҳужум қилади, ўғлини ва акасини ўлдиради, кейин эса Аҳматнинг асосий кўнига ҳужум қилади.

Айнан ўша пайтда Ахмат русларга қарши юриш қилади, аммо тез орада бу юришни тўхтатиб, Волга бўйига қайтиб келади, шунда  Аҳмадхоннинг Русияга хужумини тўхтатишга Шайбонийхон ёрдам беради. В.В.Трепавловнинг таъкидлашича, Ибоқнинг лагерига қилинган ҳужум, Ҳайдарнинг ўлдирилишидан 8 кун ўтгандан кейин содир бўлади.

Шайбоний ўз қўшини билан душманлардан қасд олиш мақсадида, чўл бўйлаб юради. У Ёдгорхоннинг ўғли Буроқ султонга ҳужум қилишга мувофақ бўлиб, унинг қўшинини тор-мор қилади ва Буроқ султонни эса ўлдиради. Унинг улуси ҳисобланган Буроқлардан омон қолганлари манғитларга бориб қўшилади.

Кўринишидан, Жонибек Хон вафотидан кейин, тахминан 1473 йили нўғайлар бейи Мусодан элчилар келиб, Шайбонийлар ва манғитлар ўртасида иттифоқ тузишни таклиф қилишган. Манғит бийлари Керея ва Жонибек Хоннинг хокимияти остидан чиқишга ва нисбатан итоаткор бўлган султонни ўзларининг хони деб эълон қилишга харакат қилишади.

Мусо-мирза Муҳаммад Шайбоний билан иттифоқ тузиб, уни Дашти Қипчокнинг хони сифатида эълон қилишини ваъда қилади.

Муҳаммад Шайбоний- Хон бўлади ва Мусо эса бекларбеги бўлади. Шайбонийхон ва унинг 300 кишилик кичик қўшини иштирок этган жангда Бурундуқ Хон мағлуб бўлади. Аммо бу жангда Мусо Хоразмийнинг укаси вафот этади.

Муҳаммад Шайбонийни Хон сифатида қабул қилиш ниятларига Нўғай Ўрдаси таркибига кирувчи Манғит ва бошқа иттифоқчи қабилаларнинг раҳбарлари томонидан қаршилик қилинади. Музокаралар чўзилиб кетади ва Бурундуқхон ўша пайтда Сирдарёдаги Муҳаммад эгалик қилаётган ҳудудга ҳужум қилади.

Керейнинг ўғли Бурундуқ султоннинг Қартоғ тоғларида, сўнгра Ўтрор, Туркистон, Арқуқдаги ғалабалари Муҳаммад Шайбонийни Мусога қўйилган кўндан воз кечишга мажбур қилади ва уларнинг ўзаро келишуви амалга ошмайди.

Бурундуқ ва онаси тарафидан ўзининг амакиваччаси бўлган Қосимдан Қоротоғ тоғларида мағлуб  бўлган Муҳаммад, сўнгра Манғишлоқда яширинади.

1495 йилда Бурундуқхон Шайбонийхон оиласи билан оилавий муносабатларни янада яқинлаштиради. У Шайбонийхонга, унинг ўғлига ва қариндошига учта қизини турмушга беради.

1480 йилларда Самарқанд ҳукмдори Султон Аҳмад Мирза Шайбонийхонни мўғулларга қарши жанг қилиш учун таклиф қилади. Бироқ у мўғуллар тарафга ўтиб кетади ва уларнинг ёрдамида 1485 йил Сирдарёдаги Сигнак, Арқуқ ва Ўзганд шаҳарларини эгаллаб олади. Аммо 1486 йилда у Бурундуқ хон, Қасимхон ва Адик султонларни у ердан сиқиб чиқариб юборади.

1488 йилда Шайбонийхон Туркистонни эгаллайди. Туркистон Мавороунҳарга юриш қилиш учун Шайбонийхонинг асосий истеҳкоми бўлади.

Кейинчалик Шайбонийхон Хоразмга ҳужум қилади ҳамда у ерда Тирсакни эгаллайди ва Урганчни қамал қилади.

Ҳусайин Байқаро унга қарши Абдумалик Холиқ бошчилигида 20 минг кишилик аскар қўшини жўнатди. Шайбоний Урганч қамалини ташлаб, Булдумсоз қалъасига чекиниб ўтади. Қалъада ҳукмронлик қилган Амир Халил Шайбонийни Хон ва ҳукмдор сифатида қарши олади. Худди шу йили Шайбонийхон қўшинлари қуйи Вазирда темурийларни мағлубиятга учратади ва шаҳарни қўлга киритади. Кейин у Адакни қўлга киритади ва у ердан туриб Астрабодга ҳужум қилади.

Ҳусайннинг уларни сиқиб чиқаришга уринишларига қарамай, Шайбоний Хоразмда 1490 йилларнинг бошларига қадар қолади. 1490 йилларнинг бошларида Шайбоний Тошкент ҳукмдори Султон Маҳмудхоннинг таклифига биноан Ўтрорга жўнаб кетади.

Манбаларга кўра, Бурундуқхон ва Жонибек Хон ўғиллари – Қосим султон ва Адик султон барча мўғуллар билан Олатоғ тоғларида бўлган пайтда, ўзининг кам сонли қўшини билан Муҳаммад Шайбоний ўша ерга боради ва уларни тор-мор қилади.

Бурудуқхон, «бу одамга қаршилик ҳеч қандай натижа бермайди», деган фикрни айтиб, қариндош бўлишга қарор қилади: Шайбонийхоннинг ўғли Муҳаммад Темур султон унга куёв бўлади ва бошқа қизини Бурундуқхон Махмуд султонга беради.

Тахминларга кўра, бу воқеалар 1495 йилда содир бўлади. Шайбонийхоннинг ҳарбий салоҳиятини баҳолаб, 1496 йил Қосим султон темурий Султон Хусайн Байқарони олдига боради ва «ҳукмдорнинг қўлини ўпиш шарафига эришади.»

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг