Муҳаммад Шайбоний. Унвонлари. Мавароунахр ва Хуросонни бирлаштириши (3-қисм)

0
451

Шайбонийхон унвонлари

Шайбонийхон томонидан зарб этилган тангаларда: «Буюк Султон, Аллоҳнинг буюк валийси, раҳмдил, диннинг ҳимоячиси»; «Ўз даврининг имоми, раҳм-шафқатли, Абул-фатҳнинг фазилати» деб номланган унвонлар пайдо бўлади. Унвонлар бирдай эмас бўлиб, иккинчисида кўпроқ теократик ғоялар ифодаланади ва шу иккинчи унвон Шайбонийхонни «ўз даврининг имоми» эканлигига урғу беради.

Мавароунахр ва Хуросонни бирлаштириши

Мовароуннаҳр ва Хуросонда Темурийлар давлатидаги фуқаролик урушини билиб, Шайбонийхон бу курашга аралашади ва Марказий Осиёда ягона марказлашган давлатни яратишга ҳаракат қилади. Ўзига содиқ қолган қўшинни тўплаб, 1499 йилда жанубга, Мовароуннаҳрга юриш қилади ва Темур ўлимидан сўнг бўлиниб кетган Темурийлар давлатини босиб олади. 1501 йилда Шайбонийхон Самарқандни босиб олиб, уни ўз давлатининг пойтахти деб эълон қилади. Шу йил улар томонидан кумуш ва мис тангалар чиқарилади.

Айнан, шу пайтдан Шайбонийхон ўзини “ўз даврининг имоми ва муруватли халифа”си деб эълон қилиб, Марказий Осиё мусулмонларининг дунёвий ва маънавий етакчиси ролига даъвогарлик қилади. Тарихчи Абдураҳмон Толенинг ёзишича, 1501-1502 йилда сайёраларни икки босқичли бирлашуви содир бўлиб, Чиғатой даврининг тугаши ва ўзбеклар даврининг бошланишини англатар эди.

1503 йили Шайбонийхон Қозоғистон саҳросига, Туркистонга ҳужум қилган қозоқ уруғларига қарши юриш қилади.

1505 йилда кўп йиллик қамалдан сўнг (1504 йил ноябр- 1505 август) Шайбонийхон Урганчни эгаллайди.

1505 йилда қозоқ уруғларининг босқинига жавобан,Шайбонийхон уларга қарши ўзининг иккинчи мувоффақиятли юришини амалга оширади.

1506 йилда Шайбонийхон Балхни эгаллайди.

1507 йил 28 майда Шайбонийхон Хиротни қўлга киритади ва темурийлар хокимияти ағдарилади. У Мовараунхар ва Хуросоннинг катта қисмини эгаллаб олишга ва ягона давлат тузишга мувоффақ бўлади.

Хиротда мусаввир-рассом Беҳзод томонидан Шайбонийхоннинг ҳозирги давримизга қадар сақланиб келинаётган портрети чизилади. Айни пайтда у портрет Нью Йоркдаги Метрополитен музейида сақланмоқда.

1508-1509 йиллар давомида Шайбонийхон Хуросондаги бошқа шаҳарларни ўзига бўйсундиради: Дамғон, Астрабод, Машхад ва бошқалар.

1508 йилда Шайбонийхон шимолда Сирдарё қирғоқларидан, то жанубдан Қандохоргача ва Каспий денгизидан шарқдан Хитой чегарасигача бўлган чегарадаги кенг  ҳудуднинг олий хукумдори бўлади.

1509 йилда Шайбонийхон шимолий-шарқий чегараларга учинчи маротаба юриш қилишга мажбур бўлади, чунки унгача қозоқларнинг Жонишхон султони томонидан Бухоро ва Самарқандга талончилик харакатлари амалга оширилган ва кўплаб инсонлар асирликка олинган бўлади. Шайбонийхонинг 40 минг сонли қўшини, Жонишхон султоннинг 30 минг сонли қўшинига қарши бориб, натижада Жонишхон ва улусининг тор-мор этилиши билан якуналанади.

Шайбонийхон Сафавийлар шоҳи Исмоил билан жанг қилиш учун тайёргарлик кўрар экан, ўзининг шимолий-шарқий чегараларини хавфсизлигини таъминлаб қўйишга қарор қилади ва 1510 йил Бурундуқхон ва Қосимхонга қарши юриш қилади. Бу юриш мувоффақиятсизлик билан якун топади.

1510 йилда Шайбонийхон замонавий Афғонистон ҳудудида Хазарлар билан жангга киришади ва ҳал қилувчи ғалабани қозонолмайди. Натижада, бу муваффақиятсизликлар 1510 йилнинг ноябрида унинг мағлубиятига ва ўлимига сабаб бўлди.

(давоми бор)

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг