Голландиялик юлдуз Арен Роббен футболдаги фаолиятини тўхтатди.

0
64
Манба:www.trtworld.com

35 ёшли афсонавий Арен Роббен Бавария клубидан кетгандан сўнг, фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.

Пайшанба куни қилган баёнотида Роббен: «Мен профессионал футболчи сифатида фаолиятимни тугатишга қарор қилдим. Шубҳасиз, бу менинг карьерам билан боғлиқ бўлган энг қийин қарор. «

2009 йилда “Реал Мадрид” клубидан Мьюнҳеннинг Бавария клубига қўшилган Роббен, Баварияда 309 та ўйинини ўтказган ва 144 та гол уриб, 81 та голга асисстентлик қилган.

Баварияда у саккизта, Бундеслига ва бешта Германия кубогини қўлга киритган. 2008 йилда Испанияда Мадриднинг Реал клуби билан чемпион бўлган. У 2005 ва 2006 йилларда Челсида, ПСВ Эйндҳовенда эса, 2003 йилда Голландия чемпиони унвонига сазовор бўлган.

Роббен Нидерландияга 2010 йилги жаҳон чемпионати финалига чиқишда ёрдам берган.

Терма жамоада у 96 марта майдонга тушган.

«Мен олтита йирик турнирда ўйнашга муваффақ бўлдим ва сўнгги йилларда капитан бўлдим, унутилмас вақтларни мен доимо қадрлайман», деди Роббен.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг