
Кичкина орол давлатда яшайдиган мусулмон озчиликлари апрель ойида содир бўлган портлашлардан кейин камситилишга учради.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, Шри-Ланка ҳукумати апрель ойида юзлаб мусулмонларни уйдирилган айбловлар билан ҳибсга олган. Апрелда Пасха кунида юз берган портлашлар натижасида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Human Rights Watch (HRW) хабарига кўра, радикал террорчилар деб айблаганлар, асосан Қуръон ёки бошқа араб адабиётларига эга бўлиш “айблари” билан ҳибс олинганлар.
HRW ўз ҳисоботида, 57 мамлакатдан иборат Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) мусулмон ва буддистларнинг ибодат жойларига қилинган ҳужумлардан сўнг ҳамдардлик билдирган.

«Шри Ланка расмийлари, сиёсатчилари, буддист руҳонийлари ва бошқа нуфузли шахслар томонидан мусулмонларга қарши нафрат қўзғовчи ва уюштирган зўравонликни қўллаб қувватлашни тўхтатишлари керак», дейди HRW.
Ҳужумлар, шунингдек, бош вазир Ранил Викрамасинҳнинг Шри-Ланка ҳукумати ташқи кредитларни тўлаш учун кураш олиб бораётган ва тобора ёмонлашаётган иқтисод билан курашаётган пайтда содир бўлган.
Сўнгги йилларда мамлакатдаги сиёсий танглик Викремесинҳ ва бошқа партиядан чиққан президент Матрипала Сирисена билан юзага келган муоммоли вазият билан боғлиқ.
Теракт эса аҳолини шунга ўхшаш барча муоммолардан чалғитди.